Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№44, 30.10.2014

Муносабат

ТАБИАТ ВА ИНСОН

Куз фасли кириб келиши билан бутун оламни сокинлик ва ўзгача гўзаллик қамраб олади. Ён-атрофимизни, барча йўлакларни хазонлар қоплайди. Табиатимизнинг салқин тоза ҳавоси танадаги ғуборларни аритади.

Қуёшнинг майин нурларидан жисмимизга илиқлик югуради. Юрган йўлларимизга кузнинг сарғайган япроқлари тўкилиб, ажиб бир кўриниш ҳосил қилади. Босган қадамимиз остида гилам тўшалгандек ҳис қиламиз гўё. Аммоки, бу гўзалликни ҳар ким ҳам ҳис қилавермайди. Табиат неъматларини эъзозлай билмаган, кўнглида табиатга нисбатан заррача меҳри йўқ инсонлар ҳаётда йўқ эмас. Бундай кимсалар фақат ўзларининг "озодалигини" ўйлайдилар. Яъниким, ўз уйи атрофини тозалаб ариқ ва ҳовузларга ахлат уюмларини улоқтиришади. Ва шу қатори ҳар йили куз мавсумида эса кўча ва ҳовлисидаги хазонларни тўплаб, бепарволарча ёқиб ташлайдилар. Бунинг оқибатида инсонлар саломатлигига, ҳаттоки, ўзининг соғлигига зарар етказувчи, яъни турли хил юқумли касалликлар юзага келиши мумкинлигини, экологик софлик йўқолиши ва худди шу ҳаводан ўзлари нафас олишларини хаёлига ҳам келтирмайдилар.

Табиатнинг гўзаллиги ва атроф-муҳитнинг озодалигини ўз қўллари билан поймол қилаётган айрим беписанд кимсаларни кўриб, уларнинг бу ҳолатидан кўнглинг ранжийди. Уларга бунинг салбий оқибатларини тушунтирмоқчи бўлганингда эса беписандликларини кўриб, ҳафсаланг пир бўлади.

Инсон табиатнинг бирон-бир бўлагисиз ҳаётини тасаввур қилиши мумкин эмас. Ҳеч ўйлаб кўрганмизми сув, ҳаво, қуёшсиз бир кун яшай оламизми? Ҳаттоки, ўсимлик ва гулларнинг мавжудлиги биз учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам ҳар биримиз она табиатимизнинг барча инъомларини ўз ўрнида қадрлайлик.

Биз истардикки, ҳар ким ўзини, ўзининг ён-атрофини покиза ва озода сақласин, шунда осуда ва соғлом ҳаёт кечирамиз.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди