Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№46, 13.11.2014

Маслаҳатчилар ҳаётидан

ҲАМЖИҲАТЛИК ЭЗГУ ИШЛАРГА ЙЎЛ ОЧАДИ,

- дейди маслаҳатчи Нигорахон Сиддиқова.

Қўрғонтепа тумани Қўрғонтепа қишлоқ фуқаролар йиғини "Ғайрат" маҳалласи диний маърифат, маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Нигорахон Сиддиқованинг ушбу вазифада ишлаётганига кўп бўлгани йўқ. Асли касби энтомолог-агроном бўлган Нигорахон учун маҳалладошлари билан ишлаш қийин кечмайди. Иш жараёнида 2326 нафар аҳоли, 650 та оила, 434 та хонадоннинг яшаш тарзи билан янада яқинроқ танишиш, уларнинг нафақат хонадонига кириш, балки қалбига қулоқ солиб, керак пайтда ёрдам қўлини чўзишга ҳам ҳаракат қиладиган бўлди. Бирини опа, бирини ака, бирини сингил деб уларнинг яқин инсонига айланди.

- Маҳалла ҳам бир оиладай гап, - дейди Нигорахон. - Оиланинг мустаҳкам, бардавом бўлишида кексаларнинг ўрни нақадар катта бўлса, маҳалладаги муҳитни яхшилашда кўпни кўрган, ҳаёт тажрибасига эга фаолларнинг ўрни ҳам беқиёсдир. Хусусан, Орзихон Сотволдиева, Рўзихон Ҳошимова, Абдупаттох Абдураҳмонов, Паҳлавон Жалиловлар билан биргаликда нотинч оилалардаги муҳитни, ўша оила аъзоларининг ўзаро ҳамжиҳатлигини яхшилашга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, тўй-тўркин, маърака-маросимларни тартибга келтириш, урфга кириб бораётган ортиқча расм-русумларни йўқотишда дастурхончи, отинойилар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Натижада тўйлар, маърака ва бошқа маросимлар ихчам, камчиқим, ортиқча дабдабабозликларсиз ўтмоқда.

Дарҳақиқат, маслаҳатчининг кексалар, маҳалла фаоллари билан бир ёқадан бош чиқариб фаолият олиб бориши натижасида ушбу маҳалла тумандаги намунали гўшалардан бирига айланди.

Айни кунда маҳалла ҳудудида қишлоқ врачлик пункти, 34-умумтаълим мактаби, 2 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Ана шу хўжалик ва муассасалар маҳалла ободончилигида, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Маҳаллада ишсиз юрган ёшларни, аёлларни деярли учратмайсиз. Сабаби, уйда ўтирган хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ҳунарманд оилаларга бириктирилиб, устоз-шогирд йўналишида ҳунар эгалламоқдалар. Мавлудахон Абдураимова кўп йиллардан буён тўқувчилик билан шуғулланади. Кўплаб қизларни ёнига олиб, тўқувчилик сирларини ўргатиб келмоқда. Тадбиркор Санобар Носирова ўзи раҳбарлик қилаётган корхонага ёшларни касаначилик асосида ишга жалб этмоқда.

Шоҳсанам Орифжонова маҳалла йиғини қошида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгарагини бошқаради. У ўз атрофига жипслашган ўсмир қизларга орасталик сирларини ўргатиб, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаб бормоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, маслаҳатчининг саъй-ҳаракати билан "Қизларни турмушга тайёрлаш", "Эрта турмушнинг олдини олиш", "Қайнонам - онам менинг, келиним - болам менинг" сингари тадбирлар, давра суҳбатлари уюштирилади. Тадбирларга маҳалладаги нуронийлар, ибратли хонадон бекалари, шифокорлар таклиф этилиб, суҳбатлар ўтказилади. Бу албатта, мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларга сабоқ бўлади.

- Ҳудудимизни ободонлаштириш, кам таъминланган оилалар, ёлғиз яшовчи кексаларга моддий кўмак бериш сингари хайрли ишларда тадбиркор Майрамхон Қосимова, фермерлар Солижон Исмоилов, Акмалжон Деҳқоновлар ҳамиша беминнат ёрдам кўрсатадилар, - дейди Нигорахон. - Шунингдек, саховатли инсон Маҳмуджон Жакбаров томонидан маҳалламизда болалар учун сузиш ҳавзаси барпо этилди.

Ҳамжиҳатлик эзгу ишларга йўл очади. Қаердаки ҳамжиҳатлик бўлса, ўша ер обод гўшага, эзгу ишлар масканига айланади. Ана шундай ишларни йўлга қўйишда Нигорахон сингари фидойи маслаҳатчиларнинг хизматлари ниҳоятда катта. Шу боис ҳам ана шундай аёлларимиз бор бўлсин, юрт равнақи йўлида меҳнат қилиб асло чарчамасинлар.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди