Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№46, 13.11.2014

Огоҳлик

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

ёхуд уяли телефон орқали юртимизга диний-экстремистик руҳдаги ва беҳаёликни тарғиб этувчи маъруза ҳамда видеолавҳаларни олиб киришга уринаётганлар хусусида

Минг афсуски, орамизда ана шундай жирканч мақсадларни амалга ошириш ва бунинг ортидан даромад топиш илинжида юрганлар йўқ эмас. Улар сизу биз билан бир маҳаллада яшаётган маҳалладошимиз, аксарияти юртимиз эртаси бўлган ёшлар эканлиги эса янада ачинарлидир. Шу ўринда савол туғилади. Нима учун биз фарзандларимизни бундай йўл тутишига йўл қўйяпмиз? Нима учун улар кўра била туриб ана шундай қабиҳ йўлга кириб бормоқда? Бу каби саволлар ҳар биримизни ташвишга солиши керак.

Агар ёшларимиз бу каби ҳаракатлар қонунга зид, жиноят эканлигини яхши англаганларида ёки ота-оналари уларга бундай йўл тутиш қабиҳлик эканлигини уқтирганларида эди, балки қуйидаги каби ҳолатларнинг олди олинган бўларди. Содир бўлган ҳолатлар кўнгилни хира қилади.

2014 йилнинг 4 октябрь куни Андижон вилояти божхона бошқармаси "Андижон аэропорти" божхона пости томонидан Москва-Андижон йўналиши бўйича Андижон шаҳрига учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Наргиза Холиқованинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, божхона декларациясида кўрсатилмаган, аввал фойдаланишда бўлган "SAMSUNG GT-S5230" русумли мобиль телефон ва унинг хотирасида жами 36 та диний мазмундаги маърузалар ва видеолавҳалар борлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, шу йилнинг 11 октябрь куни Москва-Андижон йўналиши бўйича Андижонга учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Акрамжон Йўлдошевнинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, унинг "Aser" номли ноутбуки хотирасида жами 13 дона диний мазмундаги материаллар Россия Федерациясидан республикамизга олиб кирилаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Яна бир шундай ҳолат шу йилнинг 21 октябрь куни қайд этилди. Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" божхона комплекси орқали Қирғизистон Республикасидан республикамизга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси, ҳали балоғат ёшига етмаган Отабек Мансуровнинг қўл ва бошқа юклари текширилганда, унга тегишли "EXPLAY HIT" русумли планшет хотирасида жами 40 дона беҳаё мазмундаги видеороликлар борлиги аниқланди. Ушбу ҳаракат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар сабабчиларининг қилмишларини оқлаб бўлмайди, албатта. Уларни хорижга чиқарган ота-оналар фарзандларининг қай юмуш билан шуғулланаётганликлари, қандай одамлар билан ишлаётганликлари, қандай йўл билан уйига пул юбораётганликлари билан наҳотки, қизиқишмаса? Бундай эътиборсизлик туфайли айрим ёшлар турли оқимлар таъсирига, жиноят йўлига кириб қолмоқда. Бунинг олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Азиз юртдошлар, қадрли ота-оналар, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлайлик. Назоратсизлик, эътиборсизлик туфайли жондан ширин фарзандларимиз жиноят йўлига кириб қолмасин.

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди