Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 20.11.2014

Фикр

УСТОЗЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ИБРАТ БЎЛСИН

Айни кунда зарурат бўлса, бўлмаса, уяли телефон ёшларнинг "энг керакли" буюмига айланган. Телефондан айрилиш гўё улар учун улкан фожиадир.

Айрим коллеж ўқувчилари ота-онасига: "телефон обермасангиз, ўқишга бормайман" ёки яна бошқалари "менинг телефоним "Хитой фирмаси" экан, "оригинали"дан олиб берасиз", - дея арз қилишади. Яна баъзи ўқувчилар эса шунчалар "ясан-тусан" қилиб ўқишга боришадики, гўё ўзларини кўз-кўз қилаётгандай. Шу ўринда мулоҳаза туғилади. Қиммат кийим-бош кийиб юриш, нархи фалон пул бўлган мобиль телефон тутиш, умуман, ўқувчига керакми? Йўқ, албатта. Унда нима учун ёшларимиз ана шундай юришга муккасидан кетмоқда? Бундай тушунча уларда қаердан шаклланмоқда?

Бугун ёшларимиз учун ҳамма нарса муҳайё! Шу қадар кенг имкониятлар яратилганки, улар билим олиш, истаган машғулот билан шуғулланишлари мумкин. Лекин айрим ёшларимизнинг билимсизликлари, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолаётганликлари боис юқоридаги каби ҳолатлар учраб турибди.

Яна оиладаги муҳит, ота-оналарнинг беэътиборлиги, ўқитувчи ва мураббийларнинг хатти-ҳаракатлари ана шундай тушунчанинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Баъзи ўқитувчиларнинг дарс пайтида телефони жиринглаб қолса, унга бемалол жавоб қайтараётганликлари ёки уйда тушлик маҳал ота-оналар дастурхон атрофида бафуржа телефонда суҳбат қуришларини кўрган ёшларимиз бунга оддий ҳол деб қарашга ўрганиб қолмоқдалар.

Бу ҳам майлику-я, "телефонда танишиб, учрашиб юрганмиш", "турмуш ҳам қуришмоқда" каби гапларни эшитиб, таажжубланасан киши. Ахир қандай қилиб, танимаган, билмаган одами билан кеча танишиб, бугун "севишиб", эртага турмуш қуриш мумкин? Ўзбекона урф-одатларимиз қаерда қолди? Бундай тасодифлар билан юзага келган оила мустаҳкам бўлишига, арзимаган муаммолар туфайли барбод бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Тарбия борасида ота-оналар ва ўқитувчи-мураббийлар қаттиққўлроқ бўлсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Истардикки, ёшларимиз ота-оналаридан қимматбаҳо кийиму матоҳларни эмас, Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз", Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар", Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" каби китобларини олиб беришларини сўрашсин. Ўзбекона одоб-ахлоқни ўзларига либос қилиб олишсин, билим олишга интилсин. Шундагина турмушлари гўзал бўлади, ҳаётда ўз ўринларини, одамлар орасида эса ҳурмат-эътибор топа оладилар.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди