Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 20.11.2014

"101" огоҳлантиради

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

Бугунги кунда ҳаётимизни электр энергияси ва табиий газсиз тасаввур қилолмаймиз. Улардан оқилона фойдаланиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Айни пайтда эса электр ва газдан нотўғри фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик ҳамда эътиборсизлик натижасида нохуш ҳолатлар юзага келмоқда. Ана шу оддий ҳақиқатни англаб етмаслик турли хил ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бу нафақат уй-жой ва мол-мулкка зарар етказади, балки инсон умрига ҳам катта хавф солади.

Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 1-ХЁХО 8-ХЁХҚ томонидан халқ хўжалиги масканларида, аҳоли хонадонларида профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари, эҳтиётсизликлари оқибатида кўплаб ёнғин ҳодисалари содир бўлмоқда.

Азиз ҳамюртлар! Ёнғин содир бўлмаслиги учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

1. Хонадонларда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан, газ тармоғига резина шланглар улаб фойдаланмаслик керак.

2. Уй ёки хона ичида газ ҳидини сезган чоғда, гугурт чақмаслик, электр чироғини ёқмаслик, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиш зарур.

Шунингдек, оловни назоратсиз қолдирмаслик, яшаш уйининг том қисмига қуруқ хашакларни босиб қўйилишига ҳамда ёш болаларни олов билан ўйнашига йўл қўймаслик керак.

Бу қоидаларга амал қилиш орқали ўзингизни, оила аъзоларингизни ёнғин балосидан асраган бўласиз.

Файзулло АБДУҒОПИРОВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ 1-ХЁХО

8-ХЁХҚ кичик инспектори, сафдор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди