Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№48, 27.11.2014

ЁШЛАР ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон давлат университетида "Ватан келажаги - сенинг қўлингда!" тарғибот лойиҳаси доирасида ёшлар форумининг вилоят босқичи тадбири ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларининг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи мактаб, коллеж ва академик лицейлар ҳамда олий ўқув юртларининг 500 нафарга яқин фаол ва иқтидорли ўқувчи-талаба ёшлари иштирок этдилар.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "2014 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия, иқтисодиёт бошқармалари ҳамда "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими кенгаши билан ҳамкорликда маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан ташкил этилди.

"Ватан келажаги - сенинг қўлингда!" форумини ўтказишдан асосий мақсад ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ тушунча беришдир.

Бундан ташқари, ушбу форум юртимизнинг бугунги кунда фан, спорт, санъатнинг миллий қўшиқ, тасвирий ва амалий санъат, шеърият ва адабиёт йўналишлари бўйича истеъдодли ёшларини ватан равнақи, юрт фаровонлиги каби мақсадлар сари бирлаштириш ҳамда дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ниҳоясида форумда фаол иштирок этган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Х.СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди