№51, 17.12.2014 ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Андижон шаҳрида "Аёлларга кўрсатиладиган хизматлар борасида ижтимоий шерикликнинг роли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини, турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқий билимларини юксалтириш, уларга кўрсатилаётган хизматлар доирасида ижтимоий шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш хусусида атрофлича сўз юритилди.
Давра суҳбатида мавзулар доирасида қатор маърузалар ўқилди. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган "Аёллар учун ягона ижтимоий хизматлар ойнаси" лойиҳаси доирасида бажарилиши белгиланган ишлар, ижтимоий шериклик тамойиллари асосида аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, бу борада ҳамкор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштириш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.
- "Аёллар учун ягона ижтимоий хизматлар ойнаси" лойиҳаси доирасида опа-сингилларимизга қатор йўналишларда хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди, - дейди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Андижон бўлими раҳбари Ҳилолахон Болтабоева. - Марказимизда, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва мазкур йўналишида иш бошлаш истагидаги хотин-қизларга бизнес-режа тузиш, кредит олиш тартиблари, янги иш бошлаган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, билим ва малакаларини ошириш борасида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.
З. РАҲМОНОВА.
|