№51, 17.12.2014 ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА БАҒИШЛАНДИ
Пахтаобод туманидаги 28-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда муомала маданияти, кийиниш одоби мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман ИИБ прафилактика инспектори Одилжон Ҳасанов жиноятчилик ва майда безориликнинг олдини олиш, "Чорбоғ" МФЙ раиси Шуҳратбек Саттиев "Маҳалла-оила-мактаб" ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёрхон Содиқова ўқувчиларни касбга йўналтириш, бўш вақтларида тўгаракларга жалб қилиш мавзуларида маъруза қилдилар.
Якунда ўқувчилар фикр-мулоҳазалар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|