Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№51, 17.12.2014

Қарор ва ижро

"КАМОЛОТ" УЙЛАРИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

Ёшлар - юртимиз келажаги, унинг тараққиётини таъминловчи улкан кучдир. Шу боис ҳам мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шахсан юртбошимизнинг ташаббуси ва раҳнамолигида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ана шу эътиборнинг самараси ўлароқ, мустақиллик йилларида ёшлар ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёш оилаларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган Президентимиз ва ҳукуматимизнинг кўплаб қарорлари қабул қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ана шу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Мазкур қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланиб, ҳаракат режаси ишлаб чиқилди ва ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳаракат режасида республикамиз ҳудудларида кўп қаватли "Камолот" уйларини қуриш белгиланган.

Айни кунда ана шу қарор асосида Андижон шаҳри, Асака ва Балиқчи туманларида 48 хонадондан иборат 2 ва 3 хонали кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрининг Тошкент кўчасида қад ростлаётган 4 қаватли "Камолот" уйининг қурилиши якунланиш арафасида турибди.

- Қурувчиларимиз томонидан лойиҳа қиймати 3 миллиард 780 миллион сўм бўлган асосан 2 ва 3 хонали 48 хонадондан иборат 4 қаватли уйнинг қурилиши якунига етказилмоқда, - дейди Андижон шаҳридаги "Радиус сервис" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Улуғбек Юлдашев. - Айни кунларда хонадонларга иситиш тизими ўрнатилмоқда, ички, ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мақсадимиз, қурилиш ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаб, ёшларимизга ҳар жиҳатдан қулай, шинам янги уйларнинг калитини топшириш, уларнинг қувончига шерик бўлишдир.

Ҳақиқатдан ҳам янги уйнинг хоналари шинам, кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга эканлиги ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Бундан ташқари, алоҳида иситиш қозонхонаси қурилаётганлиги, уй ёнида эса болалар майдончаси барпо этилаётганлиги яшовчиларга янада кенг қулайликлар яратади.

- Ҳозирда янги уйларни олиш учун ёшлардан аризалар, тегишли ҳужжатлар қубул қилиниб, ёш оилаларга квартиралар бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида кўриб чиқилмоқда, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси Акмалжон Жумабоев. - Квартиралар албатта, фаол, энг муносиб ёшларимизга берилади.

"Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, ушбу уйлар "Камолот" уйларидан ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ариза берган пайтда 30 ёшдан ошмаган, турар-жой шароитларини яхшилишга муҳтож сифатида ҳисобда турган, давлат мукофотлари билан тақдирланган, нуфузли халқаро ва республика танлов ва фестивалларида ғолиб бўлган, фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёш оила вакилларига 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк сифатида тақдим этилиши белгиланган.

- Икки нафар фарзандим бор, - дейди Андижон давлат университетининг ёш ўқитувчиси, Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби Умидахон Усмонова. - Ёш оиламиз, алоҳида уй-жойга эга эмаслигимиз боис, "Камолот" уйларидан олиш учун ариза топширдим. Шу ўринда мен алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунман. Ёшларини кўкларга кўтараётган мана шундай юртда яшаётганлигимдан фахрланаман. Юртга муносиб фарзанд бўлишга интиламан, унинг равнақи йўлида бор имкониятимни ишга солиб меҳнат қиламан.

Мухтасар қилиб айтганда, юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик - буларнинг барчаси озод юртимизнинг навқирон авлодларини тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, билимли, соғлом ва баркамол вояга етишларини таъминлашга қаратилган эзгу ишлардир. Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан ёшлар учун қурилаётган "Камолот" уйлари ана шу ана шу ишларнинг ёрқин намунасидир.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди