Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№51, 17.12.2014

Ватан маҳалладан бошланади

КЎНГИЛ-КЎНГИЛДАН СУВ ИЧАДИ,

- дейди қўрғонтепа туманидаги "маъмуробод" маҳалла фуқаролар йиfини раиси матлуба опа қўлдошева.

- Маҳалла фуқаролар йиғини раислигига

номзодим қўйилганда, бундай масъулиятли вазифани уддалашга ҳаракат қиламан,

дегандим ўшанда,- дейди Матлуба опа.

- Чунки ҳамқишлоқларимнинг ишончи менга далда бўлганда. - Асли касбим педагог. Тумандаги 6-умумтаълим мактабига директор қилиб тайинлашганида 24 ёшда эдим. 37 йил шу жамоани бошқардим. Нафақага чиққач эса қишлоқдошларим, маҳалла аҳли билан биргаман.

Опа дастлаб иш бошлаганида биринчи навбатда, ёшлар тарбияси, уларнинг мактаб ва коллеждаги ўқишини назоратига алоҳида эътибор қаратди. Натижада маҳаллада вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари қайд этилмади.

Маҳаллада 522 та хонадонда 3008 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли асосан чорвачилик ва дехқончилик билан шуғулланади. Томорқадан унумли фойдаланиб, рўзғорини тўкин қилаётганларни кўриб, қувониб кетасиз. Касаначилар, чевару косиблар ҳам анчагина. Тикувчи Дилноза Раҳимова элита пардалари тикади. Ёш қизларни шогирдликка олган. Мўътабар Мамарўзиева эса коллежни тамомлаб, тикувчилик цехи очди ҳамда имтиёзли кредит олиб, тикув машиналари сотиб олди. Бугунги кунда 6 нафар шогирдлари билан иш юритмоқда. Нигора Каримова, Феруза Эргашева каби оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган аёлларимиз ҳам ишсиз опа-сингилларимизга ҳунар ўргатмоқдалар. Ҳудуднинг ўзида 5 та савдо дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари мунтазам ишлаб турибди.

Кўчабошилар Ҳамидулла Юсупов, Адаҳамжон Ғозиев, Салимжон Йўлдошев, Одилжон Қўлдошев, Юнусжон Усмоновлар ҳар бир кўча аҳолисининг иссиқ-совуғидан бохабар бўлса, Иброҳимжон Тожиматов, Дилфузахон Саттарова, Тиллахон Эгамбердиева сингари фаолларимиз оилаларни мустаҳкамлашда опага доимо елкадош. Тадбиркорлар Шодилбек Мамажалилов, Иқболжон Турғунов, Муҳаррамхон Йўлдошева, Саломатхон Абдужалилова, Хурриятхон Мамарасулова, Шуҳратжон Хусановлар турли тадирларда маҳалла аҳлидан ўз ёрдамларини аямайдилар.

Бир болага етти маҳалла ота-она, деган нақлга амал қилган маҳалладошларнинг ҳар бири ўғил-қизларнинг маънавий тарбиясига асло бефарқ эмас. Шунингдек, тўй-ҳашамлардан тортиб, кичик маросимларгача ўзаро маслаҳатлашиб олинади. Шу йил Наврўз байрами арафасида маҳалла кўмагида Равшанбек Мамталиевлар хонадонининг икки нафар фарзандига хатна тўйи қилиб берилди.

- Тўй олдидан икки қуда томон билан суҳбатлашамиз, - дейди маҳалланинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Оминахон Болтабоева. - Сўнгра келин-куёвларнинг ҳам фикрларини тинглаб, баҳамжиҳатликда иш тутамиз. Дастурхончилар Мақсудахон Абдуллаева, Ўғилхон Юнусова, Дилбархон Ғуломова, Манзурахон Мамадалиева ҳамда отинойилар Минавархон Жўраева, Дилфузахон Саттарова, Хафизахон Тожиматовалар билан биргаликда ортиқча расм-русумларга чек қўйиб, тўй ҳамда маърака, маросимларни камхарж қилиб ўтказишга келишиб олганмиз. Бу ҳаммага маъқул келяпти.

Бу ишларнинг бошида албатта, Матлуба опа туради. Маслаҳатчи, дастурхончи-ю, отинойи, қўйингки, маҳалла кайвонилари билан биргаликда иш тутилгани боис, ечимини топмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Маҳаллада барча йўналишларда ибратли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, "Ораста қизлар" клуби фаолияти эътиборга лойиқ. "Саломатлик сектори" томонидан қишлоқ врачлик пункти шифокорлари ҳамда маҳалла патронаж ҳамширалари билан ҳамкорликда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида яхши ишлар йўлга қўйилган. Эрта ва қариндошлар ўртасидаги турмушнинг олдини олиш, ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида кекса онахонлар, ҳуқуқшунослар иштирокида ўтказилаётган давра суҳбатлари ижобий натижалар бермоқда.

Маҳалла аҳли ўртасида бирдамлик, аҳиллик бўлса, ҳар қандай иш бароридан келаверади. Бунда Матлуба опа сингари маҳалла тепасида турган фидойи инсонларнинг хизматлари беқиёс, албатта.

2014 йил ҳам Матлуба опа ҳаётида унутилмас йил бўлиб қолди. Камтарона меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, "Эл юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди. Бу албатта, юрт ишига камарбаста бўлиб ишлаётган раисанинг меҳнатига, самарали фаолиятига берилган эътибордир.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди