Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№51, 17.12.2014

ФИКР

МЕН ҲАМ МУАЛЛИМА БЎЛАМАН

Мактаб остонасига қадам қўяр эканман, кичик синф ўқувчиларининг қий-чувлари, тенгдошларимнинг ҳазил-мутойибалари қулоғимга чалинади. Учраганки катта-кичикка салом бериб, синфдошларим ёнига бораман. Улар билан бироз суҳбатдан сўнг, қўнғироқ чалинади. Юзларда табассум билан ўқув хоналарга отланамиз. Биринчи дарс - инглиз тили. Устозимиз берган билимларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қиламиз. Дарс тамом бўлгач, синфдошларим бир-бирлари билан инглизча сўзлашга уринишади. Ҳар куни танаффус пайти шу ҳол такрорланади. Инглиз, немис, француз тилларидаги иборалар тез-тез тилга олинади.

Ҳар бир дарс машғулотининг қизиқарли тарзда ўтилаётганлиги мени хорижий тилларга бўлган қизиқишимни оширмоқда. Ҳатто, дам олиш ва таътил кунлари ҳам ўтилган мавзуларни такрорлашни, китоблар ўқишни канда қилмайман. Чунки устозим Умида Яқубованинг "билим олиш инсонни комиллик сари етаклайди", дея айтган сўзлари доимо ёдимда туради. Айниқса, Тожинорхон Мусаева, Ҳамрохон Маматқулова, Барно Ҳамрақуловаларнинг қизиқарли дарс машғулотлари орқали билимга бўлган иштиёқим кучайиб боради. Дарслардан сўнг эса синфдошларим билан "Ёш тил ўрганувчилар", "Қувноқ спектакль" тўгаракларига ошиқамиз. Унда мактабимизда бўлиб ўтадиган турли хил байрам ва тадбирлар учун ажойиб саҳна кўринишлари тайёрлаб, чет тилида шеър ва қўшиқларни ёд оламиз.

Тўгараклар якунланиб уйга қайтиш вақти бўлганда эса, мактабни ҳечам тарк этгим келмайди. Йўл давомида ўйланиб кетаман. Мен ҳам улғайиб албатта, устозларим каби изланувчан ва жонкуяр муаллима бўламан. Олган билимларим келажакда яхши инсон бўлиб етишишимга кенг йўл очишига ишонаман.

Садоқат СОЛИЖОНОВА,

Жалақудуқ туманидаги

30-умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди