Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№51, 17.12.2014

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБ

ҲЕЧ БИР НЕЪМАТ УВОЛ БЎЛМАСИН

Қишлоқларнинг бугунги файзи, таровати ўзгача. Гўзал Булоқбоши туманида, тоғ ён бағрида жойлашган Заррин қишлоғи ҳам шаҳардан асло қолишмайди. Кўчалар асфальт-ланган, тоза, зилол ичимлик сувини айтмайсизми, у ҳар қандай кишига ором беради.

Лекин тоза ичимлик суви узоқ муддат кран жўмраклари ишламаслиги туфайли исроф бўлиб, тинмай оқиб турди. Қишлоқ катталари сув кранларга буров қўйиш лозимлигини тинмай таъкидлашадию, аммо ҳеч ким амалий ишга ўтмади. На ёши улуғлар, на ёшлар бу масалага жиддий ёндашмагани кишини ўйлантиради. Ҳамма буни она табиатнинг бир "эҳсони" деб қабул қилади, бироқ унинг исроф бўлаётганлигини ҳеч ким хаёлига келтирмайди.

Бир куни сув қувурларида носозлик бўлиб, сув тўхтаб қолди. Бу неъматнинг йўқ бўлиши нақадар ташвишли ҳолатлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Таъмирлаш ишлари анчага чўзилди. Аҳоли сувсизликдан бир неча кун қийналди. Олисдан транспортлар ёрдамида сув етказиб берилди, аммо қўл билан берганга қуш тўярмиди?! Таъмирлаш ишлари тугагач, сув яна равон кела бошлади. Лекин шу вақт орасида қишлоқ аҳолиси сувнинг қадрига етди. Ўз вақтида сув кранларга жўмраклар ўрнатилди.

Дарҳақиқат, бир неъматнинг қадри унга муҳтож бўлгандагина билинади. Ҳар нарсанинг уволи борлигини унутмаслигимиз керак.

Ойшабону РЎЗИБОЕВА, Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди