Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№52, 25.12.2014

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ЯРМАРКАЛАРИ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА

Андижон шаҳрининг 14 та ҳудудида янги йил байрами арчалари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Жамоаларда, таълим муассасаларида байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун турли тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, вилоят марказидаги 14 та ҳудудга ўрнатилиб, чиройли безатилган арчалар, улар атрофида санъат усталари ҳамда бадиий ҳаваскорлик дасталари иштирокида ташкил этилаётган концерт дастурлари аҳоли, шаҳар меҳмонлари, айниқса, болажонлар қувончига қувонч қўшмоқда.

Асосий байрам тадбирлари ўтказиладиган "Соғлом авлод" хиёбони ва Хотира майдонидаги баландлиги қарийб 25 метрга яқин бўлган янги йил арчалари барчага байрамона кайфият улашиши шубҳасиз.

Андижонликларнинг байрам дастурхони тўкин бўлиши, аҳолининг сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Андижон шаҳридаги оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган 14 та ҳудудда, шунингдек, барча туман ва шаҳарлар марказларида янги йил байрами ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмаркаларда вилоятдаги қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Ярмаркаларда она заминимизнинг табиий ва витаминларга бой неъматлари, яъни деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 80 га яқин турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

Янги йилнинг 5 январига қадар давом этадиган мазкур ярмаркалар аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга, халқимизнинг байрам кайфиятини кўтаришга хизмат қилмоқда.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди