Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№52, 25.12.2014

Буни билиб қўйинг

БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ОЛИШ МУДДАТИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан, мамлакатимизда аҳолига халқаро стандартларга жавоб берадиган биометрик паспортлар топшириш давом этмоқда.

Халқаро ҳужжатлар талабига мувофиқ

Ўзбекистон қарийб 23 йилдан буён халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кўплаб халқаро конвенция ҳамда ҳужжатларни, жумладан, 1944 йилда қабул қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенцияси ҳамда 2004 йилдаги Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Монреаль ассамблеясининг резолюцияси ижросини таъминлашда иштирок этмоқда. Ўзбекистон мазкур ҳужжатларга мувофиқ ва ИКАО аъзоси сифатида ўз мажбуриятларига риоя қилган ҳолда, биометрик паспорт - электрон ҳаракатланиш ҳужжатини жорий этмоқда. Биометрик паспортлар унинг эгаси ҳақида шахсий биометрик параметрлар - рақамли фотосурати ҳамда бармоқ излари туширилган биографик маълумотларни ўз ичига олган махсус электрон чип билан таъминланган.

Электрон ахборот манбасига эга биометрик паспортлар дунёнинг аксарият мамлакатларида жорий этилган. Бундай паспортлар халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши ҳимоя даражасини ошириш, давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, авиа-йўловчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг вақтини тежаш мақсадида жорий этилмоқда.

Янги паспортларни олиш тартиби

Фуқаролар биометрик паспорт олиш учун ўзлари доимий яшаб келаётган жойдаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига, яъни ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин. Улар бунинг учун Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган махсус шаклдаги анкета-аризани тўлдириши ва унга шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжат - амалдаги паспорти ёки биринчи марта олаётганлар туғилганлиги ҳақида гувоҳномани, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни илова қилиши керак. Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Биометрик маълумотларни йиғиш пункти оператори фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини компьютер умумий тўпламига киритади, бунда фуқаронинг бармоқ излари олинади ва рақамли фотосуратга туширилади. Ушбу маълумотлар асосида электрон талабнома тайёрланиб, махсус электрон тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади. Бу ерда электрон талабномалар асосида ҳужжатлар персоналлаштирилади, яъни биографик маълумотлар паспортни визуал текшириш зонасига, биографик ва биометрик ахборот эса чипга киритилади. Таъкидлаш керакки, биометрик паспортлар энг замонавий ахборот технологиялари асосида тайёрланади ва барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

Тайёр биометрик ҳужжатлар ҳудудий биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига махсус почта воситалари орқали етказилади. Ҳужжат фақат верификация жараёни, яъни эгасининг биометрик параметрлари ҳужжатга туширилган маълумотларга мослиги тизимда текширилгандан сўнггина эгасига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийлиги белгилаб қўйилган. Демак, биометрик паспорт 2015 йил 31 декабрга қадар олиниши шарт.

Нозимжон

ШАМСУДДИНОВ,

Андижон вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғи, подполковник.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди