№1, 01.01.2015 ДИЛ НОМАЛАРИ
КЕКСАЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ
Санобархон ЙЎЛДОШЕВА,
Шаҳрихон туманидаги "Муллабой" маҳалла
фуқаролар йиғини раиси, меҳнат фахрийси.
Мен Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаганман. Меҳнат фаолиятим давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишладим. Самарали меҳнатларим учун кўплаб фахрий ёрлиқлар ҳамда Мустақиллигимизнинг 10 ва 20 йиллиги кўкрак нишонлари билан тақдирланганман. Айни пайтда "Муллабой" маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида фаолият юритяпман.
Сир эмаски, маҳалла тарбия ўчоғи, миллий қадриятлар маскани саналади. Шу боис ҳам юртимизда маҳаллага, унинг нуфузини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Бугун маҳалламизда 4 минг 180 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2 минг 215 нафарини аёллар ташкил этади. Маҳалламиз аҳлининг ҳамжиҳатлиги, ҳар бир ишга кексалар бош-қош бўлаётганлиги туфайли барча йўналишларда ишларимиз яхши йўлга қўйилган.
Президентимиз ташаббуси билан кириб келган янги йил "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди. Бундан айниқса, биз ёши улуғ инсонлар беҳад қувондик. Чунки бу кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.
Кекса авлод вакиласи сифатида барча юртдошларимизни янги 2015 йил билан муборакбод этаман. Уларга, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилай-ман.
|