№2, 08.01.2015 ЖАСУР ВА МАРД ЎҒЛОНЛАР, ЮРТИМИЗ ПОСБОНЛАРИ!
Сизлар буюк Амир Темур, Заҳриддин Муҳаммад Бобурдек миллатимиз шаънини юксакларга кўтарган улуғ саркардалар авлоди сифатида юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаётган марду майдонларсиз.
Бугун Сиздай Ватан ҳимоячилари шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак ярашади. Чунки сиз ҳаётимиз файзи бўлган дуогўй отахон ва онахонларнинг, Сизга жонини берувчи онажонларнинг, Сизга ҳамиша меҳрибон опа ва сингилларнинг, Сизни эртаю кеч ардоқлаб, меҳрини бергувчи суюкли ёрингизнинг суянчи ва таянчисиз. Сизлар борки ҳаётимиз тинч, турмушимиз тўкис ва фаровон, қалбларимиз меҳру муҳаббатга ошно.
Истиқлолдек улуғ неъматни, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишдек шарафли бурчни сидқидилдан адо этаётган, юрт равнақи йўлида фидойи бўлган Сиздай жасур ва мард ўғлонларни Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин муборакбод этамиз. Сизларга энг аввало, тани сиҳатлик, куч-ғайрат, хонадонингизга файзу барокатлар тилаймиз. Кўнглингиздаги жамийки эзгу ниятларингиз ижобат бўлиб, ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин.
Чексиз ҳурмат-эҳтиром ила андижонлик барча аёллар номидан
Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси.
|