Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№2, 08.01.2015

ДИЙДОР

Туйқус қилинган қўнғироқдан Зарифанинг юраги орзиқди. Укаси Азимжон минг бир хижолатда "опа бир келиб кетмайсизми, онамнинг сал мазалари йўқроқ" деди-да, гўшакни қўйиб қўйди.

Қани энди Зарифа ҳаёлини жамлай олса? Тезроқ онасининг ёнига борса-ю, дардига малҳам бўлса? Ўчакишгандай йўли унмайди. Шунда уйидан анча олисга келин бўлгани билиниб кетди. Иш, бола-чақа, оила, рўзғор ташвишлари билан андармон бўлиб, онасидан вақтида хабар ололмаганидан куйинди. Кун ярмидан оғганда судралгудай бўлиб, аранг остона хатлади. Уйга кириб, онасига кўзи тушгунча бўлари бўлди.

- Келдингми, болам. Мен яхшиман. Нега хавотир оласан, - дейди-ю, онаси унинг кўзларига термулади. Соғинчдан қароқларига ёш келади.

Зарифа ҳам ўзини тутиб туролмай онасини бағрига босиб, ўзини тутолмайди.

- Онажон сиз оғриманг, - дейди-ю, ёш боладай ҳиқиллайди.

Азимжон уларга қараб, кўнгли бузилди.

Одам тафтини одам олади, дейишади. Онаизори опасининг йўлига илҳақ бўлиб турган эканми, рангига сал қизил югургандай бўлди. Туз тотмай ўтирган онаси опаси мажбурлаб ичирган суюқ овқатдан ҳам тотингандай бўлди. Чиройи очилди.

- Буви, опангни кўргим келяпти, демайсизми, қаранг анча яхши бўлиб қолдингиз, - деди Азимжон қувлик билан онасининг елкаларидан қучиб. - Энди билиб олдим, сизга энг зўр дори нима эканлигини. Азимжон бир-бирларига термулиб ўтирган она-болага юзланди. Онанинг юзларини сарғайтирган, йўлига термултирган дийдорнинг нақадар ширинлигидан ўзи ҳам енгилгина тин олди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди