Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№3, 15.01.2015

Муносабат

ОРТИҚЧА ПУЛ ТАРБИЯНИ БУЗАДИ

"Иқбол" газетасининг 2014 йил 25 декабрдаги 52-сонида "Болага пул бериш керакми?" сарлавҳаси остида берилган мақола диққатимни тортди. Мақолада долзарб мавзу ўртага ташланган. Шахсан мен педагог сифатида болаларга ортиқча пул берилишини қоралайман. Айрим ота-оналарнинг "сахий"лиги туфайли мактаб, лицей, коллежларда таҳсил олаётган баъзи ўқувчилар боши берк кўчаларга кириб кетаётганликлари барчани ташвишга солади.

Ўзида эҳтиёжидан ортиқча пули бор бола уни турли қизиқишлари, ноўрин ҳаваслари йўлида сарфлашни бошлайди. Бу эса йигит-қизларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бунда болалар ўртасида табақаланиш юзага келади. Яъни, чўнтагида бемалол сарфлай оладиган пули бор бола билан камҳарж оиланинг фарзанди ўртасидаги мувозанат бузилади. Бу бир ўқувчининг онгида "мен сендан зўрман" деган фикрни туғдирса, яна бирининг руҳиятида ўзини ночор сезиш кайфиятини юзага келтириши мумкин. Ҳар иккала жиҳат ўқувчини пухта билим олишига тўсқинлик қилади.

Фикримча, ўқувчиларнинг йўл ҳақи, тушлигидан ташқари эҳтиёжлари бўлмайди. Шу боис ҳам уларга ортиқча пул бериш мақсадга мувофиқ эмас. Ўртоғининг бемалол пул сарфланаётганини кўрган ўртахол оила фарзанди ота-онасидан кўпроқ пул сўрамайди ёхуд пул сўраш учун турли баҳоналар ўйлаб топмайди, деб ким кафолат беради? Шунинг учун тарбия жараёнида ота-оналар балоғатга етмаган фарзандларига меъёридан ортиқча пул бермасликлари ва бу борада тарғибот ишларини асло сусайтирмаслик лозим.

Олтиной ЮНУСОВА,

АДТИ қошидаги

2-сон академик лицей ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди