Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№4, 22.01.2015

Тадбиркор аёлларимиз

УЛУҒНОРДА ШУНДАЙ АЁЛ БОР

Юртимизда ўзининг зукко, тадбиркор ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган аёллар жуда кўп ўтган. Оила, бекалик юмушларидан ортиниб, ижтимоий ҳаётнинг қайсидир бир соҳасидаги ибратли фаолияти билан юртга танилган ана шундай аёллар барча даврларда ҳурмат-эътибор топа олган.

Истиқлол шарофати билан ўзбек аёлларининг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва иштироки янада юксалди. Айниқса, тадбиркорлик билан шуғулланаман деган опа-сингилларимизга кенг имкониятлар яратиб берилди. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритаётган аёллардан бири Улуғнорнинг Мингчинор маҳалласида яшовчи Шоирахон Мустафоқуловадир.

Асли Наманган вилоятининг Норин туманидан бўлган Шоирахон Улуғнорга келин бўлиб тушганига ҳам 20 йилдан ошди. Қайнона, қайнотасининг хизматини чиройли адо этди, уч нафар фарзандли бўлди. Табиатан шижоатли бўлган, ёшлигида онасидан чеварликни ўрганган Шоирахон ҳамиша бирор бир иш билан машғул бўлишга, тадбиркорликни йўлга қўйишга интиларди. "Интилганга толе ёр" деган иборани ўзига шиор билган бу аёл оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, ниятларини амалга оширишга қатъий қарор қилди.

Шу тариқа 2012 йилда ўзи яшаётган маҳаллада "Мингчинорда Шоирахон гузари" хусусий фирмасини ташкил этиб, тикувчилик йўналишида иш бошлади. Замонавий тикув дастгоҳлари сотиб олинди. Маҳалладаги 10 нафар чевар қиз-аёлларни иш билан таъминлади. Фирмада тайёрланган ҳам арзон, ҳам сифатли миллий ва замонавий либослари улуғнорлик аёлларга манзур бўлди.

Шоирахоннинг интилиши, ҳаракати билан фирманинг ишлари ривожланди. Энди унда фаолиятини янада кенгайтириш ғояси туғилди. Мақсади эса янги иш ўринлари яратиш, аҳолига намунали хизмат кўрсатиб, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш эди. Эзгу нияти ўз ижобатини топди. Ўтган 2014 йилда Сариқ-сув маҳалласида фирманинг филиалини ташкил этди. Касб-ҳунар коллежини тамомлаган 10 нафар маҳалла қизларни ишга қабул қилди.

Айни кунда фирмада турли кўринишдаги миллий курама ёстиқлар, кўрпачалар ва миллий либослар тикилиб безак берилади. Чиройли, сифатли, нисбатан арзон ушбу маҳсулотлар анча харидоргир. Шу боис улар нафақат Улуғнорда, балки водийимизнинг турли бозорларида сотилмоқда.

Бундан ташқари, фирмага кўплаб ҳунарманд аёллар касаначилик асосида ишга жалб этилган. Шунингдек, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш қизларга ҳунар ўргатиш ҳам йўлга қўйилган. Фирмада меҳнат қилаётган Гулноза Абдуллаева, Барчиной Солиева, Одинахон Исмонова сингари моҳир чевар қизлар тайёрлаётган маҳсулотлар кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Интилиш, изланиш янги-янги имкониятлар эшигини очади. Изланиб фаолият олиб бораётган Шоирахон яқинда ўз бизнесини янада кенгайтирди.

Оиласи, яқинлар кўмагида Янги Балиқчи маҳалласида, катта йўл бўйида ошхона очиб, балиқ пишириб сотишни йўлга қўйди. Эндиликда ушбу маскан туман аҳолиси, меҳмонлар билан ҳамиша гавжум. Чунки бу ерда пиширилган балиқ мазалилиги билан ажралиб туради, қолаверса, мижозларга сифатли хизмат кўрсатилади.

- Турмуш ўртоғим Алишер ака, ўғилларим Аброрбек, Анварбек ва Асадбек менга яқин кўмакчи, - дейди Шоирахон Мустафоқулова. - Уларнинг кўмаги менга куч, шижоат бағишлайди. Қолаверса, бугун юртимизда ишлайман деганга ҳамма шароитлар яратиб берилган. Бундан унумли фойдаланиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Келгусидаги режаларим ҳам катта. Жорий йилда балиқ боқишни йўлга қўймоқчиман. Туман ҳокимлиги томонидан ер ажратиб берилса, кредит олиб, ҳовуз барпо этиш ишларини бошлаб юборамиз. Бу эса ўз навбатида балиқ маҳсулотининг кўпайишига, қўшимчи иш ўринлари яратишга имкон беради.

Мақсадим тадбиркорлигим, меҳнатларим билан одамларга нафим тегса, маҳаллам, юртим равнақига ҳисса қўшсам дейман.

Ҳа, орамизда фаол, фидойи, эзгу ниятлар билан яшаётган ана шундай опа-сингилларимиз бор экан, юртимиз янада обод, ҳаётимиз фаровон бўлишига асло шубҳа йўқ.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: тадбиркор

Ш. Мустафоқулова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди