Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 22.01.2015

Бадиа

ШАРҚ АЁЛИ

Тарих зарварақларида ўзининг юксак маънавияти, ақлу заковати билан ўчмас из қолдирган ўзбек аёллари жуда кўп.

Ўтаётган кунлар, йиллар бугун олис ва яқин ўтмишга айланмоқда. Халқимиз гўё донишманд сарбони ортидан нурли манзиллар томон ошиқаётган карвонга ўхшайди. Бу карвоннинг сарбони - оқил Юртбошимизнинг ҳар бир йилга алоҳида ва ўзгача ном бераётганида ҳам бир ҳикмат мужассам.

Шарқ аёли... Ибо ва ҳаёнинг тимсолига айланган Кумуш, тақдир қурбони Зайнаб беихтиёр хаёлимдан ўтади. Мозий бекатларида нурли сиймоларини кўргандай бўламан момоларимнинг...

Алп ўғлонларни бетимсол ақлу идроки ила лол қолдирган, Ватан тақдирини ўз тақдири деб билган Тўмариснинг матонати бош эггим келади. Қатъиятлилик, мардлик, пўлат ирода, аҳдда собитлик ўзбек аёлига ундан мерос бўлса не ажаб?!

Шарқнинг яна бир орази гул фарзанди Увайсийнинг бетакрор ғазаллари кўнгил мулкимга айланади.

Вафо ва садоқат тимсоли, муҳаббат куйчиси Нодиранинг аламли умр ниҳояси қалбимни куйдиради.

Бутун умрини илмга, китобга бағишлаган Бобур авлоди, Аврангзеб зурриёди "Менинг умр йўлдошим ҳам - китоб, бахтим ҳам - китоб, ҳатто жаннатим ҳам - китоб", дея куйлаган Зебунисонинг беқиёс илми қошида таъзим қилгим келади.

Бу таърифу таснифларни узоқ давом эттириш мумкин. Бу сафда мисраларидан вафо ифорлари уфуриб турган, ўрик гулларидан сармаст, ҳаёт зарварақларини соғинч ва сабр безаган шеърият маликаси Зулфияхоним номини алоҳида таъкидлашни жоиз топдим.

Юқоридаги Шарқ аёлларининг ҳаёти, фазлу камолда тенгсизлиги, дилбарлиги бугунги ўзбек қиз-аёлларига ибратдир.

Умида ЭГАМБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди