Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 22.01.2015

Қатра

ШУКРОНАЛИК

Каромат момо чолидан кейин фарзандининг оиласига суяниб қолди. Ёлғизгина ўғли бундан икки йил бурун хасталик туфайли тўшакка михланиб қолган. Биттагина набираси бор. Келини шўрлик яхши аёл. Мана икки йилдан буён касал боқиш билан куни ўтса-да, бирор марта чурқ этмайди. Қайтага момо билан эрининг олдида парвона. Ҳам рўзғор юмушларига улгуради, ҳам оилага 3-4 сўм кирсин деб чеварлик қилади. Момо ҳам жим ўтирмайди. Қўлидан келганча келинига уй ишларида ёрдам беришга уринади. Бу уйда бемор бўлса-да, файз бор. Бу уйда хотиржамлик, Яратган берган синовга шукр бор. Шунинг учун ҳам рўзғордан барака ўчмайди.

Куни кеча маҳалла раиси билан фаоллари келиб хабар олиб кетишди. Улар билан шифокор ҳам келганди. Момонинг ўғли - Каримжонни обдон текширди. Кейин маҳалла раисига бир нималарни астойдил тушунтирди.

Каримжонни маҳалла раиси бошчилигида касалхонага ётқиздилар. Операция ва касалхона ҳаражатлари учун маҳалла аҳли ёрдам берди. Каромат момо уларни дуо қилиб толмади. Келиннинг боши осмонда. Жарроҳлик муваффақиятли ўтди. Каримжон аста-секин оёққа тура бошлади...

Бу уйда сира нолиш бўлмади, ҳатто оила боқувчиси тўшакка михланганда ҳам бу бир синов эканига ишонишди, дардга ҳам шукр қилишди. Бу оила ана шу синовни шукроналик, одамларнинг яхшилиги билан енгди.

Фаридахон ИКРОМОВА, Андижон шаҳар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди