Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№6, 06.02.2015

Алишер навоий таваллудининг 574 йиллигига

СЎЗ ИЛМИДА УСТОЗ НАВОИЙ

Адабиётимизнинг буюк мутафаккирлари, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг ижодига назар солганимиз сайин унинг асарларидан янги-янги маъноларни кашф қилаверамиз. Улуғ аждодимизнинг назмий ва насрий асарларининг барчасида инсонийликнинг улуғланишига гувоҳ бўламиз. Навоийнинг инсон ва инсонийлик ҳақидаги қарашлари бугунги кун учун ҳам хос ва мосдир. Мутаффаккир ўзи ҳам давлат арбоби бўлгани ҳолда ҳамиша эл манфаатига камарбаста бўлган. Унинг таъкидлашича, давлат бошида турган нуфузли кишилар халқпарвар, юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиши лозим:

Юз жафо қилса манга, бир қатла фарёд айламам,

Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.

Бугун жамиятимиз тараққиёт босқичларини илдамлик билан босиб ўтмоқда. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Мана шундай эркинликда яшаб, инсон эзгу ишларни амалга оширгиси келади. Ҳар қайси замонда ҳам эл корига ярамоқ улуғ иш саналган. Бу ҳақида Навоий ҳазратлари шундай ёзади:

Эранлар хизматидин чекмагил бош,

Агар бошингга қардумдин ёғар тош.

Ки гар ул тош била бошинг ушалғай,

Саодат хаттидир, гар заҳми қолғай.

Яъни, инсон мардлар хизматидан бўйин товламаслиги керак, ҳатто унинг бошига тош ёғса ҳам, боши шу тошлар билан ёрилса ҳам. Чунки бошингдаги жароҳатлар изи вақти келиб саодат белгиси бўлиб қолади. Умр бевафодир, мардона ҳаёт эса абадийдир. Юқоридаги фикрлари билан Навоий инсонларни эли, юрти учун камарбаста бўлишга чорлаяпти.

Навоий улуғлаган фазилатлардан яна бири хайр-эҳсон, саҳоватдир. Шоирнинг таъкидлашича, эҳсон тирикликда яхши ном қолдирмоқдир:

Кишида барча ахлоқи ҳамида,

Чу жами ўлди қўярлар отин эҳсон.

Бири ондин саҳодир, бири мурувват,

Булар гар йўқтур, инсон эрмас инсон.

Демакки, инсондаги барча гўзал фазилатлар йиғиндисини эҳсон деб атайдилар. Шулардан бири саҳийлик ва мурувватдир.

Навоий асарларини ўқир эканмиз, унинг сўз илмида забардаст устоз эканига амин бўламиз. Ҳанузгача буюк шоир қаламидан тўкилган ҳар бир мисра барча учун катта ҳаёт мактабини ўтаб келмоқда. Олти асрлик умрнинг мазмуни ҳам айнан мана шу эмасми?!

Назирахон ХУДОЙБЕРДИЕВА,

АДУ қошидаги 3-академик лицейнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди