Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№6, 06.02.2015

НАВОИЙНИ ҲАР ҚАНЧА ЎРГАНСАК ОЗ

Ўзбек тилининг асосчиси, бутун туркийзабон халқларнинг ифтихорига айланган, дунёни қалами билан забт этган, сўз илмининг соҳибқирони Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг номи неча асрлар ўтган бўлса-да, ҳали ҳануз авлодлар қалбини фахр-ифтихорга тўлдириб келмоқда. Қарийб олти асрки, ул зотнинг номлари адабиёт аҳли орасида катта ҳурмат билан тилга олинади.

Буюк шоир ижодиёти ҳақида ўзининг ҳаётлик чоғидаёқ замондошлари Абдураҳмон Жомий, Ҳусайн Бойқаро, Мирхонд, Хондамир, Давлатшох Самарқандий, Зайниддин Восифий, З. М. Бобур каби олим ва ижодкорлар кўплаб манбааларни ёзиб қолдирганлар.

Улуғ мураббий, беназир ижодкор шоҳбайтларида инсон, унинг тақдири, дунёвий ва мажозий ишқ ифодалари чиройли топилмалар орқали намоён бўлади. Улуғ бобокалонимизнинг ҳар бир сатрини ўқир эканмиз, улардан дунё-дунё маънавий озуқа оламиз, маърифат неъматлари учун миннатдор бўламиз, ижодиётига таҳсинлар ўқиймиз. Навоий буни ўзи ҳам сезгандай: "...Умидим улдир ва хаёлимга андоқ келурким, сўзум мартабаси авждин қуйи инмағай ва бу тартибим кавкабаси аъло даражадин ўзга ерни беганмагай", ёзганди.

Бугунги кунда Алишер Навоий шахсини, ҳаётини, ижодини ўрганиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Зеро, шоир таъкидлаганидек,

Эртанги кун мени ғамга солади,

Кўксимда қиёмат ўти ёнади,

Айтинг, ўзбегимнинг кими қолади,

Сизни ҳам унутсак, Навоий бобо?

Гулчеҳра РАҲМОНОВА,

Асака туманидаги 59-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди