Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№6, 06.02.2015

БИЛАСИЗМИ?

КИР ЮВИШ МАШИНАСИ

Ҳозирда уй бекаларига беминнат ёрдам бераётган кир ювиш машинаси тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Жумладан, қадимги Грецияда кир ювиш ишларини енгиллаштирадиган ёғоч мосламалар кенг тарқалган эди. Бу мосламалар махсус тузилган рамадан иборат бўлиб, ювилувчи кийимлар унга маҳкамланган ва сувга ботирилган.

Албатта, у қурилмалар жуда содда эди. Кир ювиш машинаси деб айтиш мумкин бўлган биринчи аппарат ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлди. Унда ивитиш, ювиш, чайиш, охорлаш, синкалаш ва крахмаллаш мумкин бўлган. Инглиз олими Генри Стиннес ихтиро қилган бу аппарат жуда қўпол, шу билан бирга, уни транспортда ташиш, уйга олиб бориш, ўрнатиш мумкин эмасди. Стиннес патент олган бу конструкция, яъни, сув ва кир ювиш эритмаси солинадиган резервуарлар ҳамда ювиладиган кийимлар солинадиган ички тешиклар бўлган барабан замонавий машиналарда ҳам учрайди.

Электр моторлар оммалашган ХХ асрга келиб эса кир ювиш машинаси ҳаммабоп, ихчам ва ҳақиқатан ҳам маиший уй-рўзғор машинасига айланди.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди