№9, 26.02.2015 ГИЁҲВАНДЛИК ВА ТЕРОРРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ
Андижон транспорт ва саноат касб-ҳунар коллежида "Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва терроризмга қарши кураш" шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Коллежнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Наргизахон Абдупаттаева сўзга чиқиб, мавзу юзасидан маъруза қилди. Андижон шаҳар ички ишлар бўлими прафилкатика инспектори Сардорбек Мирмўминов "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида ҳамда ёшларнинг пухта билим олишга йўналтириш хусусида гапирди.
Давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|