Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№10, 05.03.2015

БАХТИМГА ОМОН БЎЛ, МУНИС АЁЛИМ

Фасли гул баҳорлар, кўкламлар ўтар,

Шодликлар, ситамлар, аламлар ўтар,

Гўзал нозанинлар, санамлар ўтар,

Чин севгим асраган жуфти ҳалолим -

Бахтимга омон бўл, мунис аёлим!

Ёлғизим, бир умр йўлдошим ўзинг,

Қувончу дардимга сирдошим ўзинг,

Жонимни авайлаб хавотир кўзинг,

Кўнглимга қараган, сўзлари болим,

Бахтимга омон бўл, мунис аёлим!

Кунларим ўтганда йўлда, сафарда,

Сен мени ўйлайсан, шому саҳарда,

Йўл қараб ором йўқ, сен зулфизарда,

Келсам, гул яшнаган, қоши ҳилолим -

Бахтимга омон бўл, мунис аёлим!

Дўстлар, бир майизни бўлишганларим,

Зор қолсам қадамин тийишганларим,

Бир йўқлаб келмаса туғишганларим,

Кунимга яраган, нозик ниҳолим -

Бахтимга омон бўл, мунис аёлим!

Айт, сени эҳтиром этмайин нечун,

Зурёдлар - ортимда изларим учун,

Маржондай ҳар ўғил-қизларим учун,

Ҳақ нурин сўраган, қалби зилолим -

Бахтимга омон бўл, мунис аёлим!

Қошу қабоғингга ҳеч қўнмасин гард,

Артсанг, фақат севинч кўз ёшингни арт,

Сенга ҳар кун бўлсин саккизинчи март,

Табассуми ширин - лаблари болим,

Бахтимга омон бўл, жуфти ҳалолим!

Шаробиддин БОЛТАБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди