Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 05.03.2015

ДИЛ НОМАЛАРИ

Муҳаррамхон РАҲМОНОВА,

Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош шифокори.

Тиббиёт соҳасида фаолият юритаётганимга қариийб 33 йил бўлди. Ўтган ана шу давр мобайнида жуда кўп беморларни кўрдим, уларнинг дардларига қўлимдан келганча шифо топишга ҳаракат қилдим. Энг асосийси, саломатлик инсон учун энг қадрли неъмат эканини ҳис қилдим.

Оналар ва болалар, туғиш ёшидаги ҳамда ҳомиладор аёллар, ўсмирлар, кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш борасида поликлиникамизда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудимиздаги 154 мингдан зиёд аҳолини саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишлари натижасида турли касалликларнинг олди олинмоқда.

Шифокор беморнинг дардини енгиллаштира олса, унинг соғайиб кетганини кўрса, шунинг ўзи катта бахт. Мен ана шу бахтни ўз фаолиятим давомида деярли ҳар қадамда ҳис қилдим. Бундан мен ниҳоятда бахтиёрман.

Оилам - бахтимнинг, ютуқларимнинг илк рағбати ва сабабчиси, деб айта оламан. 3 нафар фарзандим, 5 нафар набирам камоли кўнглимга қувонч бағишлайди.

Азиз аёлларимиз кўнглига яқин бўлган халқаро хотин-қизлар куни билан барча опа-сингилларимизни муборакбод этаман.

Одинахон САИДОВА,

Андижон туманидаги "Аҳмад-жўра саҳовати" фермер хўжалиги раҳбари.

Асли касбим шифокор бўлса-да, айни кунда деҳқончилик билан шуғулланаман. 2006 йилда турмуш ўртоғим билан мазкур фермер хўжалигини ташкил этиб, иш бошлаганмиз. Ўтган йиллар давомида хўжалигимиз самарали фаолият юритди, муайян малака ва тажрибалар орттирдик.

Бугунги кунга келиб, жами 69,4 гектар ер майдонида деҳқончилик қиламиз. Шундан 28 гектарида буғдой, 40 гектарида пахта етиштирилади. Қолган ер майдонида эса узум боғимиз бор. 30 нафар аъзоларимиз кўмагида ҳар йили ғалла, пахта ва узум етиштириш бўйича белгиланган режаларни ортиғи билан бажариб келамиз.

Фермер хўжалигимизни кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, фаолият йўналишларимизни кенгайтириш учун изланиб иш олиб боряпмиз. Ўтган йили 100 тонна мева ва сабзавот сақлай оладиган музлаткич омборхона барпо этдик. Натижада 12 та янги иш ўринлари яратилди. Бу ишларни амалга оширишда менга фарзандларим, айниқса, 20 йил аграном сифатида фаолият юритган турмуш ўртоғим яқиндан ёрдам бермоқда.

Оилам тинчлиги кўнглимга хотиржамлик беради. 7 нафар фарзандим, 12 нафар набирам менинг қувончимдир. Уларни кўрганимда ишдаги барча чарчоқларим чиқиб кетади. Айниқса, фермерларга кенг имкониятлар яратиб берилаётган шундай тинч юртда яшаётганлигимдан беҳад қувонаман. Бу менга куч-шижоат беради.

Келгусидаги режаларим улкан. Пахта, ғалладан янада мўл ҳосил олиш. Боғларимизда етиштирилаётган узумни хорижга экспорт қилиш орқали аъзоларимиз даромадини кўпайтириш, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Барча аёлларимизни, халқимиз учун ризқ-рўз яратаётган фермер опа-сингилларимизни байрам билан табриклайман.

Дилором НОРМАТОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиси, ёш олима.

Ўтган йили нейрожарроҳлик мутахассислиги бўйича магистратурани тамомладим. Ҳозирда тиббиёт олийгоҳининг нейрожарроҳлик кафедрасида талабаларга таълим бериш билан бирга, бош мия ўсма касалликлари бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдаман. Ёш мутахассис сифатида устозлар кўмагида тажриба ва малакамни оширишга ҳаракат қиляпман. Бундан ташқари, вилоят ҳамда республика матбуот нашрларида кўплаб илмий мақолаларим чоп этилмоқда.

Қандай ютуқларга эришган бўлсам, аввало, ота-онам, устозларимнинг қўллаб-қувватлаши менга катта куч бағишлайди. Айниқса, мутахассислигим бўйича пухта билим олишимда устозларим Бахтиёр Маматов, Азад Каримов, Нўъмонжон Мирзаюлдашевларнинг алоҳида меҳнатлари синган. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, юртимизда мен каби ёшларнинг ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратилганки, биз ёшлар улардан оқилона фойдаланишимиз, ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз сари дадил интилишимиз керак. Мен истардимки, ҳар бир ўғил-қиз ўзи, оиласи, Ватани учун фидойи бўлиб меҳнат қилсин, юртимиз тараққиёти учун ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшсин.

Мен қиз-аёлларимизни халқаро хотин-қизлар байрами билан муборакбод этаман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди