№11, 12.03.2015 МУКОФОТ МУБОРАК, ГЎЗАЛОЙ!
8 март - Хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов фармонига асосан, юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Гўзалой Абдуллаева ҳам бор.
Ўқишда, жамоат ишларида фаол Гўзалойнинг орзуси келажакда етук мутахассис бўлиб, она юртимизга муносиб хизмат қилиш. Орзу ва ниятлари эзгу Гўзалойга омад кулиб боққани бежиз эмас. Чунки у адабиёт, шеърият оламига дадил кириб келаётган иқтидорли ижодкор ёшлардан бири.
Газетамиз таҳририяти кўпминг сонли ўқувчилари номидан Гўзалойни ушбу юксак мукофот билан муборакбод этади.
|