№11, 12.03.2015 ШОИРАГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ
Маълумки, юртимизнинг барча жойларида хассос шоира Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланган қатор адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Марҳамат қурилиш ва индустрия коллежида бўлиб ўтди. Дастлаб коллеж ўқувчилари ўртасида "Зулфия портретига чизгилар" мавзусида гуруҳлараро тасвирий санъат асарлари бўйича танлов ташкил этилди.
Шундан сўнг бўлиб ўтган адабий кечада сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Сотволдиева, ФҲДЁ туман бўлими раиси О.Иброҳимовалар шоира ҳаёти ва ижоди, юртимизда Зулфияхоним таваллуди муносабати амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталдилар.
Якунда тадбирнинг фаол иштирокчилари, энг фаол ва аълочи ўқувчилар коллеж маъмурияти ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалри билан тақдирландилар.
М. РЎЗИЕВА, коллежнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.
|