Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№11, 12.03.2015

АДАБИЙ-БАДИИЙ КЕЧА

Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ҳам Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллиги ҳамда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Барчага байрамона кайфият ва хушнудлик бағишлаган тадбир очилишида мактаб директори Клара Захирова сўз олиб, шоира Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди ҳамда барчани баҳорнинг илк байрами - 8 март билан муборакбод этди.

- Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлод қалбида тинчлик, гўзал табиат ва она Ватан мадҳини куйлаган улуғ шоира ижодига бўлган қизиқишни ошириш ва шу орқали уларнинг маънавиятини юксалтириш, юртга, истиқлол ғояларига муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашдир, - дейди К.Захирова.

Кечада ўқувчилар томонидан Зулфияхоним шеърлари ўқилди, куй ва рақслар ижро этилди, турли саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Қизиқарли ва ўзига хос тарзда ташкил этилган бадиий дастур иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

М. МУҲИДДИНОВА, мазкур мактаб ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди