Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№11, 12.03.2015

2015 ЙИЛ - КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

МЕҲНАТ - ИНСОНГА ҲУРМАТ КЕЛТИРАДИ

Инсон меҳнати ҳамиша қадрли бўлишга муносиб. Айниқса, узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, нафақа ёшига етган ўз касбининг фидойилари ҳар қанча эъзозланса, қадрланса арзийди.

Сўлим Хонободнинг "Гулистон" маҳалласи аҳли тажрибали савдо ходими, меҳрибон ва бахтиёр она, намунали бека Мақсудахон Обидовани катта эҳтиром билан нафақага кузатдилар. Чунки у ҳаёти давомида кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлди. Катта оиланинг уддасидан чиқиш, фарзандларини элга қўшиш билан бирга, шаҳарда соҳа иши ривожига, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди. Шу боис ҳам у ҳамшаҳарлари ҳурмат-эътиборини топа олди.

Мақсуда опа болалик пайтидаёқ ота касби бўлган савдо соҳасига жуда қизиқарди. Дадасининг ҳар куни эрта тонгданоқ автодўконни турли товарларга тўлдириб, харидорларнинг истаган нарсасини топа олишидан кўнгли тўларди. Қизчадаги қизиқиш бора-бора аниқ мақсадга айланди. Мактабни тугатгач, сотувчилар тайёрлаш курсида таълим олди. Ўқишни тамомлаб, Хонобод матлубот жамиятидаги дўконлардан бирида сотувчилик фаолиятини бошлади. Бу борада унга холаси Майя Обидова устозлик қилди, харидорлар билан муомала маданиятини ўргатди.

Бир-бирини қувиб ўтган йиллар давомида у ҳам оилада, ҳам жамиятда ўз ўрнига эга бўлди. Турмуш ўртоғи Бобуржон ака билан 35 йиллик ҳаёти мобайнида 3 қиз ва бир ўғилни камолга етказдилар. Бугун бу инсонлар ўн уч нафар набиралари қуршовида бахтиёр яшамоқдалар.

Маҳалланинг ҳар бир ишига камарбаста, одамлардан ўз ёрдамини аямайдиган Мақсудахон опани ҳамиша ҳурмат қиладилар.

- Баъзан турмушда ниҳоятда мураккаб вазиятларга дуч келиб қоламиз, - дейди "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Моҳидилхон Маҳкамбоева. - Ана шундай пайтларда, айниқса, кўпни кўрган онахонлар фикрига таяниб, муаммоларга ечим топамиз. Мақсудахон опа кўп ҳолларда бизга мадад бўладилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатлари билан кўмак беради.

Ҳа, аёл бардошли, ҳаёт синовларида матонатли бўлсагина оила ва жамиятда муносиб ўрнига, эътибор ва эъзозга лойиқ бўла олади. Мақсудахон опа ҳам ана шу юксак инсоний фазилатлари билан ёшларга ҳамиша ибратдир.

- Оилаларимизда ҳамиша тотувлик бўлса дейман, - дейди Мақсудахон опа. - Бу борада, шубҳасиз, аёл кишининг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Аёл оила ва турмушдаги машаққатларни сабр билан енга олсагина, у оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади.

Қайси соҳада бўлмасин, ҳалол меҳнат қилган инсон эътибор топаверади. Мақсудахон Обидова ҳам ҳалол меҳнатлари, касбига фидойилиги, инсонийлиги билан эл орасида обрў топган аёллардан биридир.

Узоқбой САКСОНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди