№11, 12.03.2015 Ҳадислар
ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ЧЕТГА ОЛИБ ҚЎЙИШ ҲАҚИДА
Абу Барада ал-Асламий Расулуллоҳга: "Ё Расулуллоҳ! Менга бир амални буюрингки, ўшани қилсам, жанатга киришга сазовор бўлай," - дедилар. Расулуллоҳ: "Кишилар юрадиган йўлдан уларга озор берадиган нарсаларни олиб ташласанг, жаннатга кирасан", - дедилар.
Абу Ҳурайра айтадилар: Расулуллоҳ: "Бир киши кўчада ётган бир тиканни кўрди-да, бу тикон биронта мусулмоннинг оёғига озор бермасин деб, четга олиб ташлади. Мана шу иши туфайли унинг гуноҳи кечирилади," - дедилар.
Абу Зарр ал-Ғаффорий айтадилар: Расулуллоҳ: "Умматларимнинг қилган амаллари - яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам менга кўрсатилди. Яхши амаллари орасида кўчада одамларга озор берадиган нарсани четга олиб ташланганини кўрдим ва ёмон амаллари орасида масжид ичида туфлаб, кейин кўмилмай кетилган тупроқни", - дедилар.
ЯХШИЛИККА ДАЛОЛАТ ҚИЛУВЧИ КИШИ ҲАҚИДА
Абу Масъьуд ал-Ансорий айтадилар. Расулуллоҳ ҳузурларига бир киши келиб: "Мен йўлда толиқиб қолдим, бир улов беринг", - деди. Расулуллоҳ: "Менда улов йўқ. Лекин фалончига борсанг, у эҳтимол сенга улов берар", - дедилар. У киши Расулуллоҳ тайин қилган одамга борган эди, у бир улов берди. Кейин у Расулуллоҳга келиб, у одам улов берганини айтганда, Расулуллоҳ: "Ким бир яхшиликка далолат қилса, ўша яхшилик қилган кишига берилган савоб баробарида савобга эга бўлади", - дедилар.
Санъатбек ТУРСУНОВ тайёрлади.
|