Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№11, 12.03.2015

АЁЛ ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

8 март - аёллар байрами муносабати билан Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғланмасида ўтказилган "Аёли қадрланган юрт" мавзусидаги тадбир хотин-қизларимизнинг оила ва жамиятдаги ўрни нақадар юқори эканлигини кўрсатди.

Тадбирни Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғланмаси раҳбари Гулнора Нуритдинова очиб, йиғилганларни кўклам ташрифи билан қутлади. Шунингдек, тадбирда сўз олган "Узтелеком" АК Андижон филиали касаба уюшмаси раиси М. Мусаев, филиал ходимлар бўлими бошлиғи М. Азимовалар жамоада аёлларга кўрсатилаётган эътибор, жамоа иши ривожида уларнинг ўрни ва роли ҳақида атрофлича тўхталдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида шаҳар телекоммуникациялар боғланмасининг шаҳар- лараро сўзлашув, хўжалик ҳамда маркетинг бўлимлари жамоалари тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳар бир бўлим ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этиб, даврага файз киритди. Танлов якунига кўра, шаҳарлараро сўзлашув бўлими ғолиб деб топилди.

- Мана шундай тадбирлар ходимларимизга аъло кайфият улашиб, уларнинг ғайрат билан ишлашлари учун замин бўлади. Бугунги ютуғимиз бизнинг йил давомидаги ишларимиз учун берилган баҳо, деб биламиз, - дейди шаҳарлараро сўзлашув бўлими раҳбари Матлубахон Дадабоева.

Тадбир якунида соҳада самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан бир гуруҳ меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди