№12, 19.03.2015 ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ
Наврўз байрами арафасида юртимизда ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари вилоятимизда ҳам уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.
Меҳр-оқибат, эзгулик тимсолига айланган Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган ушбу ҳашар вилоятнинг ҳар бир гўшасини озода, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлди.
Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 2 млн. 200 минг нафардан зиёд аҳоли иштирок этдилар.
- Ҳайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтказилди, - дейди "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Икромжон Валиев. - Шу куни 4,5 минг гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилиб, 3 минг км. ариқлар тозаланди, 4 минг тоннадан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланди, 941 та зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланди. Шу билан бирга, 1,5 млн. тупдан ортиқ манзарали, 2 млн. тупга яқин мевали, 3.5 млн. тупдан кўпроқ гул кўчатлари экилди. 4 млн.дан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланди.
Мазкур ҳашарда, умуман, юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир кўча ва маҳалласини обод қилишдек эзгу ҳаракатда барча фаол иштирок этди.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|