№12, 19.03.2015 ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР
Ҳашар Андижон туманидаги Қўшқайрағоч маҳалласида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Маҳалладаги ҳар бир хонадон, гузарлар тозаланди, йўллар ёқаларига турли мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлар экилиб, ариқ ва ҳовузлар чиқиндилардан тозаланди. Умуман, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ана шу ишларда маҳалла раиси Б. Ҳожиматов етакчилигида маҳалла фаоллари ва нуронийларнинг ташаббуси, ташкилотчилиги, айниқса, маҳалла аҳлининг бирдамлиги ва тотувлиги яққол кўзга ташланди.
Н. ҚЎЧҚОРОВ.
|