Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№12, 19.03.2015

Орамиздаги аёллар

АЁЛ - ЖАМИЯТНИНГ КЎЗГУСИДИР

- дейди Избоскан тумани "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди бўлинмаси бош мутахассиси Замира Соҳибова.

Аёл қайси соҳада ишламасин, қай бир ишнинг бошини тутмасин, у энг аввало, АЁЛ! Аёлликнинг борики машаққатларини елкамизга ортиш баробарида ҳаётнинг турфа синовларини сабр ва матонат билан енгишга, жамият ишида ҳам камарбаста бўлишга интиламиз. Оиланинг мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлиги йўлидаги илк қадамдир.

1987 йили Асака педагогика билим юртини тамомлагач, дастлаб, Избоскан туманидаги 6-мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб иш бошладим. Кейинчалик "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлимида турли лавозимларда фаолият кўрсатдим. Малакали ҳамкасбларимдан иш услубини, меҳнат жараёнини, аҳоли билан ишлашни ўргандим. Бугун касбим тақозоси билан туманимиздаги кўплаб хотин-қизларнинг қувончига шерик, ташвишига елкадош бўлиб, уларнинг бирига опа, бирига сингил, бирига она сифатида ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Мадад сўраб келган ҳар бир аёлга кўмаклашишга, имкон қадар уларнинг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қиламан.

Аёл ҳаётда тўлақонли яшашини таъминлаш, унинг ҳар бир кунини бахт ва қувончга тўлдириш керак. Бу борада бизнинг зиммамизга катта масъулият юкланади. Ушбу масъулиятни ҳис қилган ҳолда аёлларимизнинг муаммоларини ҳар томонлама ўрганиб, ҳал қилиб, кўмак беролсак, шу бизнинг ютуғимиз.

Биз туманимиздаги маҳаллалар мутассаддилари билан ҳамкорликда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш борасида қатор амалий тадбирлар олиб бормоқдамиз. Маҳалла ҳар бир инсон учун аслида мустақил ҳаётнинг остонаси экан, бу борада юртдошларимиз ҳамиша, ҳар бир ишларида маҳаллага суянишлари мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман.

Аёл аслида жамият кўзгуси. Унинг жамиятдаги ўрни оиласи бутунлиги билан яна-да гўзалдир. Мен ана шу гўзалликдан куч олиб ишлаётган аёлман. Олти нафар фарзандим камоли, набираларим кулгусидан бир олам шижоат оламан. Улар билан ташвишни, ишдаги чарчоқларни унутаман. Энг асосийси, мен ўзимни бахтли аёл деб аташга ҳақлиман.

Замира СОҲИБОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди