№12, 19.03.2015 АНДИЖОНДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди.
Ташкил этилган мазкур ярмаркада шаҳардаги 72 та корхона, ташкилот ва муассаса мавжуд 335 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
- Меҳнат ярмаркасига 500 нафарга яқин фуқаролар ташриф буюрди, - дейди шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари Ойбек Ҳасанов. - Ярмарка давомида 42 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотлар томонидан 132 нафар коллеж битирувчиси билан уч томонлама шартнома имзоланди.
Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди, зарур тавсия ва маслаҳатлар, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
З. РАҲМОНОВА.
|