Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№12, 19.03.2015

Эътибор

ТОЗАЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Далаларда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш, уни сақлаш ва харид қилиш ҳар жиҳатдан аҳолига боғлиқ. Халқимиз кунлик эҳтиёжини савдо ёки бозор расталаридан харид қилиши турган гап. Киши бозорда маҳсулотни сифати ва сарасини ўз дидига қараб танлайди. Расталарда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари турса, кайфият беихтиёр тушиб кетади. Бундай ҳолатлар содир бўлмаслиги, аввало, уларни назорат қилувчи ходимлар фаолиятига ҳар жиҳатдан боғлиқ.

Андижон тумани Марказий деҳқон бозорига йўлингиз тушса, у ердаги тозаликдан баҳри дилингиз очилади. Расталардаги сифатли ва покиза маҳсулотларни кўриб, кўнглингиз равшан тортади. Беихтиёр уларни харид қилгингиз келади. Сотувчиларнинг барчасида сотаётган маҳсулотининг таркиби ва сифати тасдиқловчи ёрлиқ қоғози борлиги харидорларни қувонтиради.

- Биз маҳсулотларнинг сақланишига, сифатига ва таркиби гигиена-санитария талабларига тўла жавоб беришига алоҳида эътибор қаратамиз. Ахир харидор олган маҳсулотидан кўнгли тўлиши, унинг соғлигига ўша маҳсулот зарар етказмаслиги керак, - дейди бозорнинг Ветеранария санитария экспертиза лабараторияси мудираси Гулчеҳра Ёқубова.

Дарҳақиқат, эрта тонгдан то қоронғу тушгунга қадар бозор гавжум. Негаки, бу ердаги тозаликдан, покизаликдан келган одамнинг бирор маҳсулот харид қилмай чиқиб кетгиси келмайди.

Араббой АСҚАРОВ,Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди