Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№12, 19.03.2015

НОН - РИЗҚ-РЎЗИМИЗ

Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни берди ва ана шу неъматларни исроф қилмасдан ишлатишга, улар учун шукур қилишга ҳам буюради.

Истиқлолдан аввал, айниқса, иккинчи жаҳон уруши йилларида яшаган кексаларимиз ўзлари кўрган қийинчиликларни ҳозиргача эслаб ғамга ботадилар. Албатта, ўтмишдаги қийинчиликларни асло унутмаслигимиз, бугунги тинч ва тўкин ҳаётимизга шукур қилиб яшашимиз керак.

Минг афсуски, айрим кимсалар тўй, маърака ва бошқа турли маросимларда Аллоҳ берган улуғ неъмат - ноннинг қадрига етмасдан, уни исроф бўлишига йўл қўйишади. Бу эса улар ноннинг исрофи, уволи оғир гуноҳ эканлигини яхши билмасликларини кўрсатади. Дарҳақиқат, нон - улуғ неъмат. Шу ўринда ибратли бир ривоятни эслаб ўтсак, шоядки, барчаларимиз нафақат нонни, балки Аллоҳ берган ва бераётган неъматларини қадрига ета билсак, исрофга йўл қўймасак.

Бир куни подшоҳ Ҳусайн Бойқаро сарой амалдорларига: "Дунёдаги энг яхши ҳидни келтиринг!" - деди. Сарой аҳли ҳар тарафга югуриб, подшоҳга турли хушбўй ҳидли гулларни, қўйингки, ер юзидаги жамики хушбўй ҳидли нарсаларни муҳайё этишса-да, султон: Мен истаган нарса бу эмас! - дебди. Сарой амалдорлари ҳамда вазирлар бошлари қотиб, подшоҳ истаган ҳидни топиша олмасдан, охири Алишер Навоийнинг олдига боришибди. Буюк шоирга вазирлару уламолар: "Султонимиз айтган ҳидни топиб, подшоҳимиз қаҳридан бизни қутқаринг" - дейишибди.

Дўстининг кўнгли нимани истаётганини билолмай, Алишер Навоийнинг ҳам боши қотибди. Эртаси куни Навоий хаёл суриб, кетаётган экан, экин суғораётган деҳқонга дуч келибди. Салом-аликдан сўнг: "Айтингчи бобо, энг яхши ҳид ниманинг ҳиди?" - деб сўрабди. Деҳқон: "Отам раҳматли дунёда энг лаззатли ва ёқимли ҳид - буғдой унидан ёпилган иссиқ нон ҳиди, ҳеч қайси ҳид унга етолмайди, дер эдилар", - дебди. Шундан сўнг Алишер Навоий аёнларга бир сават нон ёптириб, иссиқ нонни подшоҳ ҳузурига олиб киринглар", дея маслаҳат берибди.

Аёнлар шундай қилишибди, бир зумда саройга ёқимли ҳид таралиб, барчанинг дилини яшнатиб юборибди. Ҳусайн Бойқаро хурсанд бўлиб, "Ҳа, кўнглим янги ёпилган нон исини истаётган эди, дунёдаги янги ёпилган нон ҳидидан ёқимлироқ ҳид йўқ, дея бу саволга ким жавоб топганлигини сўрабди. Шунда саройга келган Навоий: "Султоним, сиз истаган ҳиднинг нималигини оддий бир деҳқон топди, унинг фаросатига қойил қолдим", дея таъзим қилибди.

Подшоҳ деҳқонга бош-оёқ сарпо бериб, мукофотлашни буюрибди. Қиссадан ҳисса шуки, Аллоҳ берган барча неъматлар қатори энг мазали, ёқимли бўлган нонни эъзозлайлик, исроф қилмайлик, қадрига етайлик. Аллоҳ таоло бераётган неъматларини янада зиёда қилсин. Барчаларимизни неъ-матларга шукур қиладиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди