Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№12, 19.03.2015

Тавсия

КЎКЛАМ НЕЪМАТЛАРИ

Баҳор бошланиши билан исмалоқ, ялпиз, отқулоқ, жағ-жағ, момақаймоқ, чучмома каби доривор ўсимликлардан таом ҳамда салатлар тайёрлаб истеъмол қилинса, организм керакли витаминлар билан тўйинади. Айниқса, кўклам кўкатлари "илик узилди" кезларида танани кучга тўлдиради.

ЯЛПИЗ - ҲОЛСИЗЛИККА ДАВО

Ялпиз таркибида эфир мойлари, органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, С дармон дориси, минерал маъданлари мавжуд. Янги униб чиққан ялпиз барги дамламаси оғриқ қолдиришда, асабни тинчлантиришда ва юрак фаолиятини яхшилашда қўл келади. Ушбу дамламани тайёрлаш учун 200 мл. қайноқ сувга 1 ош қошиқ майдаланган ялпиз баргларини солиб, ярим соат турилади. Сўнг докада сузиб олиниб, дамлама кунига 1 ош қошиқдан ичилади.

Айни шу кунларда ялпиздан сомса, манти чучвара тайёрлаб, истеъмол қилинса, саломатликни мустаҳкамлайди.

ЖАҒ-ЖАҒ ШИФОБАХШДИР

Жағ-жағ халқ табобатида гастрит, меъда яраси, ичбуруғ, бўғим оғриқлари ҳамда юрак ва таносил касалликларида даво учун ишлатилади. Жағ-жағнинг ширасини кунига 50 томчидан сувга қўшиб ичиш жуда фойдали.

Дамламаси ва экстрактида қон босимини тушириш хусусияти мавжуд бўлиб, дамламани тайёрлаш учун 2-3 қошиқ янги қуритилган жағ-жағ устига 200 мл. қайноқ сув қуйилади. 1 соат мобайнида шу ҳолда турилади. Кунига 3-4 марта 30-40 мл.дан ичилади.

МОМАҚАЙМОҚ - ИШТАҲА ОЧАДИ

Момақаймоқ (қоқи ўт) иштаҳа очувчи ўсимлик бўлиб, ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Қабзиятда, қорин дам бўлганда, сариқ ва жигар хасталигида, бод, қандли диабет касалликларини даволашда яхши самара беради. Қон босим ошганда, пешоб йўли, буйрактош, сил, чипқон, куйган жойларни даволаш ва сўгалларни олиб ташлашда яхши самара беради. Шунингдек, камқонликда, қувватсизликда ушбу ўсимликнинг фойдаси катта.

Момақаймоқ ўт (сафро) ҳайдовчи ҳусусиятига ҳам эга. Ўсимлик барглари ва гулларини майдалаб, 200 мл. қайноқ сувга 1 ош қошиқ солиб, 20 дақиқа дамлаб, сўнг сузиб олинади. Ушбу дамламани 2-4 ош қошиқдан кунига 3 маҳал таомдан ярим соат олдин ичилса, танадаги касалликларнинг олди олинади.

Фаридахон ИКРОМОВА, шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди