Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№26, 26.03.2015

ҚАТРАЛАР ЖИЙДА ГУЛИ

Баҳорда жийда дарахти қийғос гуллайди, жуда чиройли гуллайди. Жийда гулининг муаттар ҳиди борлиқни тутади…

Жийда кўпроқ сувлари шарқираб оқиб турган ариқ бўйларида ўсади, ҳовлиларда бўй кўрсатади. Жуфт-жуфт бўлиб, бир-бирларига ҳамдард бўлиб ўсишади. Жийда дарахтини аёлга ўхшатишади. Ҳамиша бошида ҳарир рўмоли. Бегонага тик боқишни уят деб билади. Доимо боши қуйи туради. Ҳуснини ҳеч қачон, ҳеч кимга кўз-кўз қилмаган. Кўрганлар эса ошиқ, харидор унга.

Гуллаганда ҳусни янада гўзал кўринади. Майда яшил барглари майин эсган шамолда аста-аста тебранади. Узоқ, кўринмас жойда бўлса ҳам, жийда гулининг муаттар ифори узоқ-узоқларга таралади. Юракни қитиқлайди. Кўнгилларни сархуш килади…

Чаккаларига жийда гулини тақиб олган қизларни кўрган йигитлар сеҳрланиб қолишади. Қизларнинг лоларанг юзлари, жийда гули ҳиди ром этади уларни. Хуморлари босилмайди, кўнгиллари ёзилмайди. Тик туриб лол қолишади, бош эгишади бу гўзалликка…

Жийда - жаннатдан туҳфа, унинг муаттар ҳиди жаннатники. Жийда ўсган жойлар жаннат жойлардир.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди