Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№14, 02.04.2015

Маслаҳатчилар ҳаётидан

ФИДОЙИ МАСЛАҲАТЧИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, унинг роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз "Маҳалла - инсонни жамият билан яшашга ўргатадиган, шу руҳда тарбиялайдиган бирламчи ва беқиёс макондир", дея таърифлайди.

Дарҳақиқат, маҳалла - Ватан ичра мўъжаз Ватандир. Унда истиқомат қилувчи барча кишилар бир оила бўлиб яшайдилар. Ана шу оиланинг ҳамиша тинч ва осойишта ҳаёт кечиришида маҳалла фаолларининг роли каттадир.

Шаҳрихон тумани Чўжа қишлоғидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳалимахон Ҳасанова ана шу масъулиятни теран ҳис қилиб, мана ўн йилдирки, шу вазифада сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. Турли миллат вакиллари аҳил ва иноқ яшаётган ушбу маҳаллада айни кунда 3490 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ҳ. Ҳасанова маҳалла аҳлининг қувончу ташвишлари, орзу умидларига шерик бўлиб яшайди. Оилалардаги турли келишмовчилик ва муаммоларнинг ечимини топишда маҳалладошларига яқиндан кўмаклашади, зарур маслаҳатларини аямайди. Маҳаллада фаол аёллар, дастурхончи, отинойи ва фахрийлардан тузилган комиссия ишига бош-қош бўлади. Ушбу гуруҳ томонидан эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудда жойлашган Шаҳрихон уй-жой коммунал хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи, шунингдек, 13-умумтаълим мактаби маъмуриятлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, маҳалла ёшлари тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бўстон маҳалласининг кундан-кунга чирой очиб, обод бўлиб боришида, аҳоли бандигини таъминлашда тадбиркор ва ҳунармандлар - Мусажон Эшонов, Муҳаббат Қорабоева, Нилуфар Ғофурова, Сайёра Эшматова, Юлдузхон Санаеваларнинг алоҳида хизматлари бор.

Маҳалланинг ёшу қариси ободонлаштириш ишлари, оммавий тадбир ва ҳашарларда фаол иштирок этиб, аҳилликда иш олиб бораётганликлари маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминламоқда. Бунда, албатта, Ҳалимахон Ҳасанованинг ҳиссаси каттадир.

- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллалар тинчлиги, оилаларимиз бахти, истиқболи учун хизмат қилмоқда, - дейди Ҳалимахон Ҳасанова. - Мен фаолиятим давомида Эътиборхон Мамат-азизова, Санобархон Эгамова, Насибахон Эргашева, дастурхончи Шарофатхон Иминова, отинойи Манзурахон Раҳматуллаеваларга суяниб иш тутаман. Кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонлар маслаҳати билан турли муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. "Маслаҳатчи" деган номнинг масъулиятини ҳис қилиб яшаш ва ишлаш менга куч беради.

Дарҳақиқат, Ҳ. Ҳасанова фидойи ва жонкуярлиги билан маҳалла аҳлининг ҳурматини қозонмоқда, зиммасидаги ишни бекаму кўст адо этмоқда. Унинг саъй-ҳаракати туфайли маҳаллада салбий иллатлар кама-йиб бормоқда.

Ҳа, инсонлар қалбига йўл топа оладиган ана шундай ўз ишига фидойи аёлларимиз бор экан, маҳаллалар обод бўлиб, одамлар ўртасида меҳр ва оқибат ришталари мустаҳкамланаверади.

Миролим ИСАЖОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди