Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№14, 02.04.2015

Этюд

КЎКЛАМ ЖИЛОСИ

Баҳор атрофни тобора гўзаллаштиришга уриняпти. Дарахтларни либослаб, заминни яшилликка буркамоққа бунча ошиқмаса?! Мудроқ кўзларни ишқалаб, бош кўтармоққа чоғланаётган майсалар, дарахтларнинг аёзларга тоб берган чидамкор вужудини ёриб чиқмоққа шошилаётган куртаклар... Улар нимадир деяётгандай... Эшитгандай, тушунгандай бўламан уларни. Заминга, баҳор нафасини энтикиб қарши олаётган борлиққа қулоқ тутаман... У аста шивирлайди: "Уйғонинг!" шу биргина калом, шу оний чорлов нафақат моддиятни, эҳтимолки, мудроқ босган ва кўз юмишга чоғланаётган туйғуларни ҳам уйғотмоқ илинжида чертилган тордай жаранг топади...

Анҳорлар лабида ниш урган кўклам даракчилари инсониятга ёшариш ва яшаш завқини улашаётгандай. Шарқираб оқаётган сувнинг жаранги кўнгилга илҳом бағишлайди. Баҳор элчилари бўлган қалдирғочлар қанотида келган ободлик, эзгулик сурури дилларни яйратади.

Яшил либосларини яшнатиб, кўз-кўзлаётган замин юзларини гоҳ-гоҳида ювиб, гардлардан тозалаётган ёмғир гўёки қалбларни ҳам нокерак ҳислардан озод этаётгандек...

Баҳор ташрифидан шод кўнгилнинг шавқига қўл берамиз. Ундан баҳра оламиз, ширин тафт туямиз. Унда ёшлик бахти, ёшариш аҳди бор...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди