Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№14, 02.04.2015

Тадбир

СУМАЛАК САЙЛИ

Марҳамат туманидаги Қорабоғиш маҳалла фуқаролар йиғини аҳли Наврўз байрамини кўтаринки кайфият билан нишонлади. Айниқса, "Ёшлар - кексаларга мададкор" шиори остида ўтган ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳли фаол иштирок этди. Маҳалла ҳудудидаги гузар ҳамда кўчалар бўйларига дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, кўкламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шу куни МФЙ ҳамда "Адолат" социал демократик партияси Марҳамат туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган "Сумалак сайли" тадбири барчага байрамона кайфият улашди. Халқимизнинг миллий қадриятлари, азалий анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, одамлар руҳиятини кўтариш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир маҳалла аҳлида катта таассурот қолдирди. Якунда "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Ш. Мусаев, партия фаоллари М. Маҳмудова, К. Нурматовалар маҳаллада яшовчи бир гуруҳ кекса отахон-онахонларга партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар.

Маҳалла аҳлига, ҳудуддаги шифохона ва таълим муассасаларига баҳорий таом - сумалак тарқатилди.

Муборакхон МАҲМУДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди