Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№14, 02.04.2015

Нигоҳингдай лағча чўғни сололмайди парилар

Не балолиғ ўтлар солмиш бу бошима суратинг,

Синаб кўргай дўзах ичра бардошима суратинг.

Қанча пари доғда қолди, доғда қолди сулувлар,

Неча йилки кўнгил хаста, дардошима суратинг.

Кўнглим боғин пайҳон айлаб, азоб берар озоринг,

Мажнун каби куйдим, нетай, қизғин сенинг бозоринг.

Бешафқат-ла қийнагайсан юрагимни беармон,

Ҳар кун ҳалок бўлгай руҳим, етмасмиди қийноғинг.

Куйган кўнглим давосини тополмайди парилар,

Юрагимнинг маҳзун сирин билолмайди парилар.

Ҳатто музлик дунёсини эритса ҳам қуёши,

Нигоҳингдай лағча чўғни сололмайди парилар.

Қисматим ҳам аён бўлган, хор бўлгайман оқибат,

Интизорман ёр меҳрингга, зор бўлгайман оқибат.

Машраб каби девонаман, фақат қолган суратим,

Мен тупроққа ёр бўламан, кўмилгайман оқибат.

Аъзамжон МАҚСУДОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди