№15, 09.04.2015 Ўрик гуллари
Кўз-кўз қилиб ҳусну чиройин,
Хуш атрини таратди ҳар ён.
Ўрик гули, қаранг, мулойим,
Борлиқ ўзи ошуфта гирён.
Асалари келиб оҳиста,
Йиғиб кетди болнинг борини.
"Хон қизи" ҳам ўрмалаб аста,
Гулдан топди ошиқ, ёрини.
Ҳаволанди ўрик гуллари,
Еллар билан ўйнади чунон.
Аммо, афсус, баҳор еллари,
Ерга сочди гулларни шу он.
Дил олганди очилиб, яшнаб,
Таслим бўлди эрка елларга.
Ўша чирой этади ташна,
Завқ улашган ўрик гулларга.
Гўзал ҒАНИЕВА, Балиқчи тумани.
|