Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№15, 09.04.2015

ЯХШИЛИК БОР ЭКАН, МЕҲР-ОҚИБАТ ЯШАЙВЕРАДИ

Мўъмин банда ҳар куни ўзгалар корини осон қилишга, ўксикларнинг кўнглини кўтаришга, ёрдамга муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу албатта, кишини саодатга етаклайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг" (Моида сураси, 2-оят). Яхшилик хусусида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) эса умматларига қарата: "Бир кишини уловга минишида ёрдам беришинг яхшилик, эҳсондур. Бир кишига очиқ юз ила табассум билан яхши сўз айтишинг ҳам яхшиликдур, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан олиб ташлашинг ҳам яхшиликдур. Икки кишининг ўртасидаги муносабатларни адолат билан ислоҳ қилишинг яхшиликдур, моддий ёрдамга муҳтож оилага мурувват қилишинг ҳам сен учун яхшиликдур", деганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қилган хайрли амаллари, камбағал, бева-бечораларга қилган яхшиликлари ҳар бир мўмин учун ибратдир. У кишининг эзгу ишлари хусусида қуйидаги воқеани мисол тариқасида айтиш мумкин: "Бир куни саҳобалар ўртасида бир қўй сўйилди. Шу қўйни калла-пайчағини бир муҳтож саҳобий хонадонига ҳадя қилиш ниятида унинг ҳузурига боришди. Бироқ саҳобий биздан кейинги қўшнимиз биздан кўра муҳтожроқ. Ҳадяни ўша оилага беринг-лар, деб уларнинг қўлини қайтарди. Саҳобалар кейинги хонадонни чақириб ҳадяни беришмоқчи бўлишганда, бу уй эгаси ҳам "ён қўшнимиз биздан кўра муҳтожроқ, илтимос, ҳадяни ўшаларга беринглар", деган жавоб оладилар. Шу тариқа ўша ҳадя еттита хонадонни айланиб, ўша биринчи хонадонга келиб тўхтади. Хонадон соҳиби ноилож оҳангда кўзида ёш билан ҳадяни қабул қилди. Ҳақиқатда ўша хонадон соҳиблари бир неча кундан бери туз тотишмаган экан. Ўзлари муҳтож бўла туриб, яхшиликни ўзгага илинса, бу одам саховатпеша кишилардан ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг: "Кимки жон берар чоғида шаходат калимасини айтиб чин мўмин ҳолатда жон таслим қилишликни хоҳласа, ўзига раво кўрган нарсани мўмин биродарига ҳам раво кўрсин, ўзига раво кўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрмасин!" - дея таъкидлаганлар.

Эзгулик йўлида қилинган ҳар қандай иш улуғ савобга тенгдир. Кимда-ким ёрдамга муҳтож кимсаларга яхшилик қилса, унга қилган яхшилигидан-да юксакроқ даражада яхшилик қайтади, одамлар орасида ҳурмати, қадри баланд бўлади.

Шу ўринда бир ҳаётий воқеани баён қилиб ўтмоқчиман. Бир танишимизнинг укаси юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар унинг юрагини операция қилиш лозимлигини айтиб, айрим дори-дармонлар учун маълум маблағ зарурлигини айтишган. Ўша дўстимиз айтилган миқдордаги маблағни олиб шифохонага борган. Шифохона бўлимига кираверишда йиғлаб ўтирган қари бир онахонга кўзи тушади. Ўз ташвиши билан андармон бўлиб, онахонга эътибор бермай, ҳатто сўрашмасдан унинг ёнидан ўтиб кетади. Сўнг ўзига-ўзи "ахир мўмин киши ҳам шундай бепарво бўладими, нега онахондан ҳол-аҳвол сўрамадим, балки унга бирон бир ёрдам бера оларман" дея ортига қайтибди.

Онахоннинг олдига бориб, унга салом берибди. Онахон сизни қандай ташвиш бунчалик қайғуга солди, дея сўрабди. Онахон кўзларида ёш билан: "Ёлғиз фарзандим бор, унинг юраги касал. Шифокорлар зудлик билан уни операция қилиш, бунинг учун дори-дармонларни олиш керак дейишмоқда. Менда эса бунча пул йўқ, нима қилишни билмай ўтирибман, болам", дебди. Шунда у дўстимиз онахон билан шифокор ёнига бориб, онахоннинг фарзандини операция қилишларини сўраб, укасининг операцияси учун олиб келган пулни беради. Укасига эса Аллоҳдан шифо сўрайди.

Ҳа, орамизда мана шундай саховатли инсонларнинг борлиги учун ҳам кишилар ўртасида меҳр-оқибат йўқолмайди. Дунёни яхшилик деб аталмиш амал безаб туради.

Яхшилик бор экан, дунёда меҳр-оқибат асло йўқолмайди. Қалбимиз ҳамиша яхшилик ва эзгулик нурларига тўлсин. Аллоҳ таоло ҳар биримизга ана шундай эзгу амалларни қила оладиган, одамларга фақат яхшилик илинадиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Сайфитдин ЮЛДАШЕВ,Андижон шаҳридаги "Мирпўстин ота" жомеъ

масжиди имоми.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,Андижон шаҳридаги "Зубайир ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди