№15, 09.04.2015 ҚЎШНИЛАРНИНГ ДАРАЖА ВА МАРТАБАЛАРИ ҲАҚИДА
Қўшнилар асосан уч тоифага бўлинади:
1. Мусулмон, қариндош қўшни. Бундай қўшниларнинг ҳаққи уч томонлама собит бўлади. Қўшничилик ҳаққи, мусулмонлик ҳаққи ва қариндошлик ҳаққи.
2. Қариндош эмас, лекин мусулмон қўшни. Бунинг ҳақлари икки томонлама: қўшничилик ҳақи ва мусулмонлик ҳақи.
3. Мусулмон бўлмаган қўшни. Бундай қўшнида фақат қўшничилик ҳуқуқи мавжуд.
Салафи солиҳларимиз мусулмон бўлмаган қўшниларининг ҳам ҳак-ҳуқуқларига риоя қилишган, уларга эҳсон ва илтифотлар кўрсатишган.
Жобир (р.а) шундай ривоят қилади: Набий алайҳиссалом дедилар: "Қўшнилар уч хил бўлади: биринчиси, битта ҳаққи бўлган қўшни бўлиб, бу қўшниларнинг ҳаққи энг оз даражада бўлган тоифасидир. Кейингиси иккита ҳаққи бўлган қўшни. Яна бири учта ҳақга эга қўшни бўлиб, бу қўшниларнинг ҳаққи энг кўп бўлганидир. Битта ҳақга эга қўшни бу ўртада қариндошчилиги бўлмаган мушрик қўшнидир. Унда фақатгина қўшничилик ҳаққи бор. Иккита ҳақи бўлган қўшни бу (қариндош бўлмаган) мусулмон қўшнидир. Унда мусулмонлик ва қўшнилик ҳақлари мавжуд. Учта ҳақга эга бўлган қўшни эса, мусулмон қариндош қўшнидир. У мусулмонлик ҳақи, қўшничилик ҳақи ва қариндошлик ҳақларига эга".
Санъатбек ТУРСУНОВ тайёрлади.
|