Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№16, 16.04.2015

2015 йил - кексаларни эъзозлаш йили

КЕКСАЛАР БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БОР

Марҳамат тумани, Қорабоғиш қишлоғи Алтепа маҳалласида Хосиятхон момо исмли мўътабар онахон яшайди. Бугунги дориломон кунларга шукрона келтириб, ўн нафар фарзанди, қирқ нафар набира, ўттиз беш нафар чевара ва тўрт нафар эвараси ардоғида яшаб келаётган Хосият момо Тошболтаевани нафақат оила аъзолари, балки бутун маҳалла аҳли бирдек ҳурмат қилади. Момонинг суҳбатидан баҳраманд бўлишга, дуосини олишга ошиқадилар.

"Кексаларни эъзозлаш йили" деб номланган жорий йилда юртимизда бугунгидай дориломон кунларга етиш йўлида меҳнат қилган табаррук инсонларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга ҳар қачонгидан-да катта эътибор қаратилмоқда. Буни бугун кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғам-хўрлик мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Ҳаётда ўзидан бирор из, яхши ном қолдириш туйғуси одамни ҳеч қачон тарк этмайди. Одамларга яхшилик улашиш, эзгу ишларга камарбасталик ҳисси билан яшаш инсон ҳаётининг мазмунини бўлиб қолаверади. Ўзининг табаррук ёшини қарши олаётган Хосият момо ҳам ҳаётида доимо яхшилик ва эзгуликка интилди. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳалол яшади, сидқидилдан меҳнат қилди.

Суҳбатимиз чоғида момо, кўзига ёш олиб, уруш йилларини хотирлади:

- Фарзандларимиз биз кўрган оғир кунларни асло кўрмасин. Оғир меҳнат, очлик, ночорлик тинка-мадоримизни қуритарди, - дея машъум уруш йилларини эслади, бугунги тўкин ва осуда кунларимизга шукроналар келтирди.

Момо турмуш ўртоғи Мирзали ота Тошболтаев билан узоқ йиллар бирга яшаб, 10 нафар фарзандларини тарбиялаб, вояга етказдилар. Барчаларини ўқитиб, олий маълумотли қилишди. Мирзали ота бир умр халқ хизматида, далада меҳнат қилиб яшади. Хосият момо эса у кишига ҳамиша елкадош бўлди.

Қаҳрамон она - Хосият момодан узоқ яшашнинг сирини сўраганимизда, ҳалол меҳнат, ҳаракат, кўнгил ҳотиржамлиги инсон умрини узайтиради, дея жавоб бердилар. Момо ёшларга эса албатта, ўқиш, ҳунар ўрганиш кераклигини айтиб чарчамайди.

Маҳаллада табаррук онахон бўлган Хосият момо ҳозирда кенжа фарзанди Зоиржон қармоғида, невара, эваралари ардоғида яшамоқда. Келини Қизлархон ая момонинг парваришидан сира толмайди, у кишининг дуоларини олиб, хизматини адо этади.

Халқимиз томонидан "Қариси бор уйнинг париси бор" деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Ҳақиқатдан ҳам қаерда кексалар бўлса, ўша жойда барака бор. Уларнинг дуолари билан ҳаётимиз ҳамиша файзлидир.

Зулхумор АКБАРОВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди