Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№16, 16.04.2015

Тавсия

ИНСОН КАМИДА ЮЗ ЙИЛ ЯШАШИ МУМКИН!

Мавжудотлар ичида энг ақллиси инсон экани маълум. Одамзоднинг умр йўли у танлаган ҳаёт тарзига боғлиқ эканлигини унутмаслик керак. Инсон ақли, билими, ҳунари билан эзгу йўлдан юрса, табиатга, келажакка, авлодларига фойда келтирадиган эзгу ишларни амалга оширади.

Инсоннинг қандай ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ, у ўзи учун чиройли ҳаётни ўз қўли билан яратади.

Айрим ҳайвонларнинг 100 йил ва ундан ортиқ яшашлари барчамизга аён. Бироқ, барча инсонларга бундай узоқ умр кўриш насиб этавермайди. Аммо шундай халқлар борки, улар учун узоқ умр кўриш ҳеч гапмас. Масалан, Тиббетнинг Хунза водийси халқи учун 100 йил яшаш писанд эмас. Олимларнинг таъкидлашларича уларнинг узоқ умр кўришлари сири жисмоний ҳаракатда экан. Ана шу халқнинг 100 ёшдан ошган вакиллари ҳам узоқ масофани яёв босиб, 5-10 кг. юкни олиб юриб ҳам чарчоқ нималигини билишмайди.

АҚШлик олим Поль Брегг узоқ яшашга жуда интилган. У ўз асарларида "120 йил яшаш ҳеч гапмас", дея ёзади ва ана шу ёшга киришга астойдил ҳаракат қилган. Бироқ, бахтсиз тасодиф туфайли 95 ёшида оламдан ўтган.

Яна бир мисол. Ҳаким Аҳмад Шерозий айтади: "Ҳинд қишлоқларидан бирида бир бақувват қарияни кўрдим... суҳбатда 110 ёшдаман, деди" ("Ҳовосул ашё" китобидан).

Мутахассис ва шифокорлар томонидан олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижаларига кўра, узоқ умр кўришнинг энг асосий шартлари жисмоний ҳаракат, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи экан. Шундан келиб чиқиб, узоқ умр кўриш учун қатъий амал қилишингиз лозим бўлган айрим тавсияларни Сизга яна бир бор эслатиб ўтамиз:

1. Кўпроқ жисмоний меҳнат билан шуғулланинг, пиёда имкон борича кўпроқ юринг.

2. Гигиена ва тозаликка алоҳида эътибор беринг.

3. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.

4. Ҳаракатсизликдан чекининг.

5. Асабларингизни эҳтиёт қилинг, ҳар нарсага диққат бўлаверманг.

6. Ҳаракатдаги тана учун даво керакмас. Чунки ундан касалликнинг ўзи чекинади.

Кўриниб турибдики, бахтли ва узоқ умр кўриш ўз қўлингизда, буни асло унутманг. Сиз ҳаётга кулиб боқсангиз, ҳаёт ҳам сизга кулиб боқади. Ҳаракатдан тўхтамасангиз, узоқ умр кўриш, албатта насиб этади.

Тайёрловчи:

Мамадали БЕРКИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди